Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украинада миллатчилар хорижий талабаларни гаровда ушлаб турибди - Шойгу

© Министерство обороны РФ / Медиабанкка ўтишМинистр обороны РФ Сергей Шойгу
Министр обороны РФ Сергей Шойгу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2022
Oбуна бўлиш
Украина ҳарбийлари ва миллатчи тўдалари Украинада минглаб хорижий талабаларни гаровга олган, ҳукумат ҳам бунга кўз юммоқда.
ТОШКЕНТ, 5 мар - Sputnik. Украина ҳарбийлари ва миллатчи гуруҳлари республика ҳудудида таълим олган минглаб хорижий талабаларни гаровда ушлаб турибли, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу.
Миллатчилар Харьков вокзалида 3 мингдан ортиқ Ҳиндистон фуқароларини гаровга олган, уларнинг аксарияти - талабалар. Улар Харьковни пиёда тарк этмоқчи бўлганда уларни қурол остида ортга қайтишга мажбур қилишган.

"Суми шаҳрида ҳам кўп сонли хорижий талабалар куч билан ушлаб турилибди. Миллатчилар Харьковни тарк этмоқчи бўлган хитойлик талабаларни ҳам ўққа тутишган. Улардан икки нафари ярадор бўлган. Юзлаб хорижий фуқаролар жанглар бўлаётган ҳудудларни тарк этмоқчи, лекин уларга рухсат беришмаяпти", - деди Россия Мудофаа вазири БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан бўлган суҳбатда.

Бир неча кун олдин Африка давлатларидан келган талабалар Украина ҳудудини тарк этишда жиддий қийинчиликларга дуч келгани ҳақида хабар берган эдик. Хусусан, улар Украина ҳудудида ирқчилик ва камситишларга дуч келаётгани, чегара томон бораётган автобус ва поездларга чиқармаслик ҳолатлари, чегарадан ўтказмасдан бир неча кун давомида кутишга мажбур қилинаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Россия Қуролли кучлари Украина ҳукумати билан эришилган келишувга асосан Мариуполь ва Волноваха шаҳарларини тарк этиш учун 5 март куни соат 10:00 дан бошлаб тинчлик коридори ташкил қилган эди. Лекин жангарилар аҳолига шаҳарларни эркин тарк этишга рухсат бермаяпти, - деб хабар қилди Россия МВ бир неча соатдан сўнг.
Хусусан, Волновахани 24 фуқаро тарк этган, Мариупольдан эса ҳеч ким чиқмаган. Бироз ўтиб Мариуполда жангарилар тинч аҳоли яшайдиган кўп қаватли уйни портлатиб юборгани ва бузилган бино остида 200 киши қолиб кетгани ҳақида хабар қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин Донецк ва Луганск республикалари сўровига биноан ушбу икки республикани тан олиш тўғрисида фармонни имзолаган эди. 24 февраль куни эрта тонгда эса Украинани қуролсизлантириш ва миллатчилардан тозолаш бўйича ҳарбий операция бошланди. Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, зарбалар фақат ҳарбий инфратузилма ва ўқ-дори омборларига берилмоқда, тинч аҳоли турар жойлари ва шаҳарларга зарба берилгани йўқ. Иккала томондан ҳам қурбонлар бор.
Янгиликлар лентаси
0