Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

“Азов”* жангарилари Мариуполдаги уйни портлатиб юборишди – Пушилин

© Sputnik / Сергей Аверин / Медиабанкка ўтишГлава ДНР Д. Пушилина
Глава ДНР Д. Пушилина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2022
Oбуна бўлиш
Донецк халқ республикаси раҳбарининг сўзларига кўра, ертўладаги вайроналар остида 200 киши, жумладан, аёллар ва болалар бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. “Азов”* миллий батальон жангарилари Мариуполдаги уйни портлатиб юборишди. Бу ҳақда Донецк халқ республикаси раҳбари Денис Пушилин маълум қилди.
Ертўладаги вайроналар остида 200 киши, жумладан, аёллар ва болалар бўлиши мумкин.
“Бир неча дақиқа олдин “Азов”* жангарилари илгари ўрнатилган портловчи қурилмани ҳаракатга келтиришди, натижада Меотида хиёбони 15/20 манзилидаги уй қулаб тушди. Ертўладаги вайроналар остида 200 киши қолмоқда, уларнинг аксарияти аёллар ва болалар”, - деди у “Первий канал” телеканалига берган интервьюсида.

Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

21 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ДХР ва ЛХР раҳбарларининг улар суверенитетини тан олишни сўраб қилган мурожаатларига жавобан тегишли фармонларга имзо чекди. 24 февраль куни эса Донбасс ҳудудида махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Ушбу махсус ҳарбий операциянинг мақсади – Украинадаги ҳарбий инфратузилмани йўқ қилиш ва уни миллатчилардан тозалаш.
Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Россия Қуролли кучлари аниқ нишонга олувчи қуроллар ёрдамида Украина ҳудудидаги ҳарбий объектларни йўқ қилмоқда, шаҳарларига, тинч аҳолига зарба берилгани йўқ.
* Россияда тақиқланган экстремистик ташкилот
Янгиликлар лентаси
0