https://sputniknews.uz/20220304/putin-dogistonlik-askarning-qahramonligi-haqida-aytib-berdi---video-23129114.html
Путин доғистонлик аскарнинг қаҳрамонлиги ҳақида айтиб берди - видео
Путин доғистонлик аскарнинг қаҳрамонлиги ҳақида айтиб берди - видео
Sputnik Ўзбекистон
Россия президенти доғистонлик аскарнинг қаҳрамонлиги ва кўп миллатли Россия халқининг бир қисми эканидан мағрурланишини айтди. 04.03.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-03-04T09:40+0500
2022-03-04T09:40+0500
2022-03-04T10:12+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
россия мудофаа вазири
владимир путин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/04/23129728_0:0:1000:563_1920x0_80_0_0_ac83d8acd18460ed35c05bc2c1d8723b.png
ТОШКЕНТ, 4 мар - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин пайшанба куни бўлиб ўтган хавфсизлик кенгаши мажлиси очилиши олдидан Украинада махсус операция қандай кетаётгани ҳақида айтиб берди.Ўз нутқида Россия президенти доғистонлик “Россия қаҳрамони” унвони берилгани ҳақида ва унинг жангда кўрсатган қаҳрамонлиги ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.Шундан сўнг Владимир Путин доғистонлик аскарнинг ушбу қаҳрамонлигидан, 300дан ортиқ миллат яшаётган бутун Россиянинг бир қисми эканидан мағрурланишини айтиб ўтди.“Мен рус одамиман, менинг қариндошларим ҳаммаси “иван ва мариялар”, лекин ёш доғистонлик лак миллатига мансуб Нурмагомед Гаджимагомедов каби аскарлар қаҳрамонлигини кўрганимда, мен ҳам ўзимни лакман, доғистонликман, чеченистонликман, ингушман, рус, татар, яҳудий, мордвин, осетинман дегим келади. Албатта Россияда яшаётган барча 300 миллат номини санаб ўта олмайман, лекин мен ушбу дунёнинг, ушбу кўп миллатли ва қудратли Россия халқининг бир қисми эканимдан мағрурланаман”, - деди Россия президенти.Шундан сўнг Владимир Путин рус ва украин халқи аслида битта миллат эканини ва у ушбу фикрини ҳеч қачон ўзгартирмаслигини яна бир бор таъкидлаб ўтди.Эслатиб ўтамиз, Украинада 24 февралдан буён Россия Қуролли кучларининг махсус ҳарбий операцияси ўтказилмоқда. Унинг мақсади Украинани қуролсизлартириш ва миллатчилардан тозалаш. Опрация давомида фақат ҳарбий инфратузилма ва миллатчи гуруҳларга зарба берилмоқда, шаҳарлар, тинч аҳоли турар жойларига зарба берилгани йўқ.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
"Когда вижу такие примеры, хочется сказать, я – дагестанец" – Путин о героизме российских военных
Sputnik Ўзбекистон
"Когда вижу такие примеры, хочется сказать, я – дагестанец" – Путин о героизме российских военных
2022-03-04T09:40+0500
true
PT0M37S
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/04/23129728_96:0:984:666_1920x0_80_0_0_c0e75f276a64b1444f7fb299a0d53272.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия мудофаа вазири, владимир путин, видео
россия мудофаа вазири, владимир путин, видео
Путин доғистонлик аскарнинг қаҳрамонлиги ҳақида айтиб берди - видео
09:40 04.03.2022 (янгиланди: 10:12 04.03.2022) Россия президенти доғистонлик аскарнинг қаҳрамонлиги ва кўп миллатли Россия халқининг бир қисми эканидан мағрурланишини айтди.
ТОШКЕНТ, 4 мар - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин пайшанба куни бўлиб ўтган хавфсизлик кенгаши мажлиси очилиши олдидан Украинада махсус операция қандай кетаётгани ҳақида айтиб берди.
Ўз нутқида Россия президенти доғистонлик “Россия қаҳрамони” унвони берилгани ҳақида ва унинг жангда кўрсатган қаҳрамонлиги ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.
“Катта лейтенант Нурмагомед Гаджимагомедов жангларда ўз аскарларига ишонч билан етакчилик қилди, ҳақиқий командир сифатида уларнинг ҳаётини асраб қолишга ҳаракат қилди. Ҳатто оғир ярадор бўлганидан сўнг ҳам у охиригача курашди. Жангарилар қуршаб олганидан сўнг у ўзини портлатиб юборди. Чунки у миллатчилар асирларга қандай муносабатда бўлишини яхши биларди” , - деди Россия президенти.
Шундан сўнг Владимир Путин доғистонлик аскарнинг ушбу қаҳрамонлигидан, 300дан ортиқ миллат яшаётган бутун Россиянинг бир қисми эканидан мағрурланишини айтиб ўтди.
“Мен рус одамиман, менинг қариндошларим ҳаммаси “иван ва мариялар”, лекин ёш доғистонлик лак миллатига мансуб Нурмагомед Гаджимагомедов каби аскарлар қаҳрамонлигини кўрганимда, мен ҳам ўзимни лакман, доғистонликман, чеченистонликман, ингушман, рус, татар, яҳудий, мордвин, осетинман дегим келади. Албатта Россияда яшаётган барча 300 миллат номини санаб ўта олмайман, лекин мен ушбу дунёнинг, ушбу кўп миллатли ва қудратли Россия халқининг бир қисми эканимдан мағрурланаман”, - деди Россия президенти.
Шундан сўнг Владимир Путин рус ва украин халқи аслида битта миллат эканини ва у ушбу фикрини ҳеч қачон ўзгартирмаслигини яна бир бор таъкидлаб ўтди.
Доғистонлик Нурмагомед Гаджимагомедов 25 ёшда эди, у Рязандаги десантчилар мактабини битирган. Шу кунга қадар бир неча қайноқ нуқталарда бўлган, жумладан Сурияда ҳам.
Эслатиб ўтамиз, Украинада 24 февралдан буён Россия Қуролли кучларининг махсус ҳарбий операцияси ўтказилмоқда. Унинг мақсади Украинани қуролсизлартириш ва миллатчилардан тозалаш. Опрация давомида фақат ҳарбий инфратузилма ва миллатчи гуруҳларга зарба берилмоқда, шаҳарлар, тинч аҳоли турар жойларига зарба берилгани йўқ.