Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Жанубий Корея экспорти АҚШнинг Россияга қарши санкцияларидан озод этилди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишФлаг Южной Кореи в Сеуле.
Флаг Южной Кореи в Сеуле. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2022
Oбуна бўлиш
Жанубий Корея АҚШнинг Россияга қарши санкцияларидан озод бўлди, фақат бунинг ўрнига улар экспортни ўзлари назорат қилишларини маълум қилишди.
ТОШКЕНТ, 4 март – Sputnik. Сеул Вашингтоннинг Россияга қарши санкцияларидан озод қилинди, Жанубий Корея уларнинг ўрнига мувофиқ даражада ўз экспорт назоратини ўрнатади, деб хабар қилмоқда мамлакат Савдо, саноат ва энергетика департаменти.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея, бироз олдин АҚШ билан (FDPR) қонуни таъсири остига тушмаслик ҳақида музокаралар олиб борган эди. Ушбу қонун АҚШ технологиялари ёрдамида маҳсулот ишлаб чиқараётган учинчи давлатларга ҳам ўз маҳсулотини Россияга экспорт қилишни таъқиқлайди. Унинг таъсири 57 тоифадаги маҳсулотларга таъсир қилади.
Жанубий Корея савдо вазири Ё Хан Гу АҚШ билан узоқ давом этган музокаралар олиб бориб, ўз мамлакатини АҚШ билан FDPR қонуни таъсири остидан чиқаришга мувофиқ бўлди. АҚШ Жанубий Корея томонидан Россияга қарши киритган чекловлардан қониққани туфайли бунга рози бўлган.
Ё Хан Гу хулосасига кўра, бундай чора ушбу қадам Жанубий Корея компанияларини "номаълум кутиш" муддатини камайтиради. Аниқроғи Корея компаниялари Россияга экспорт учун рухсатномани ўз ҳукуматларидан олиш имконига эга бўлади.
Сеул ҳозирча фақат стратегик материалларга экспорт назорати жорий этган, FDPRга кирувчи товарлар тоифалари бўйича қарор қўшимча маслаҳатлашувлардан сўнг қабул қилинади.
АҚШ Савдо вазирлиги Сеул расмийларига тасдиқлашига кўра, Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган смартфонлар, йиғилган автомобиллар, кир ювиш машиналари ва бошқа "истеъмол маҳсулотлари" FDPR қамровига тушсада, улар янги қоидалардан "истисно" эканлигини қилинган. Агар улар Россияга ҳарбий мақсадда етказиб берилаётган бўлмаса.
Эслатиб ўтамиз, 21 февраль куни Россия президенти Владимир Путин Донбасс республикаларининг сўровларига жавобан Луганск ва Донецк халқ республикалари мустақиллигини тан олиш тўғрисидаги фармонларни имзолади.
Москва 24 февраль куни эрта тонгда Украинани демилитаризация қилиш бўйича махсус ҳарбий операцияни бошлади. Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Қуролли кучлар фақат ҳарбий инфратузилмага зарба бермоқда, шаҳарлар ва тинч аҳолига зарба берилгани йўқ.
Бунга жавобан Ғарб давлатлари 2014 йилдан бери кучайиб келаётган санкциялар янги босқичини эълон қилди. Президент матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Ғарбнинг чекловлари жуда жиддий, бироқ Россия уларга олдиндан тайёргарлик кўрган. Унинг қўшимча қилишича, улар Россия манфаатларига мос келадиган жавоб чораларини ишлаб чиқиш учун бўлимларни таҳлил қилиш ва мувофиқлаштиришни талаб қилади.
Янгиликлар лентаси
0