https://sputniknews.uz/20220303/shavkat-mirziyoev-pokiston-23115997.html
Шавкат Мирзиёев Покистонга жўнаб кетди
Шавкат Мирзиёев Покистонга жўнаб кетди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Покистонга давлат ташрифи билан жўнаб кетди. Мазкур ташриф Покистон бош вазири Имрон Хоннинг таклифига биноан амалга оширилмоқда.
2022-03-03T15:49+0500
2022-03-03T15:49+0500
2022-03-03T15:49+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
покистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/19/21941144_187:140:1116:663_1920x0_80_0_0_85bbd224d0a02d7756918d2a8cb4b53d.jpg
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Покистонга давлат ташрифи билан жўнаб кетди. Мазкур ташриф Покистон бош вазири Имрон Хоннинг таклифига биноан амалга оширилмоқда.Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу ташрифда кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, савдо, инвестиция, саноат кооперацияси, транспорт, логистика, инфратузилма ва туризма соҳаларида амалий шерикликни ривожлантириш чоралари муҳокама қилинади.Учрашувда, шунингдек, халқаро ва минтақавий маслалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади. Музокаралар натижаси бўйича қўшма декларация ва қатор ҳужжатлар қабул қилиниши кутилмоқда.Покистон билан деярли 800 миллион долларлик шартномалар имзоландиЭслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг июлида Покистон бош вазири Имрон Хон Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. Ташриф доирасида 8 та ҳужжат, жумладан, транзит ва савдо тўғрисидаги ҳукуматлараро битимлар алмашилган.
покистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/19/21941144_96:0:1232:852_1920x0_80_0_0_13469c04a8d5c2ac7947046ea6409395.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев покистонга ташриф имрон хон
шавкат мирзиёев покистонга ташриф имрон хон
Шавкат Мирзиёев Покистонга жўнаб кетди
Ўзбекистон президенти ташрифи давомида кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳокама қилинади.
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Покистонга давлат ташрифи билан жўнаб кетди. Мазкур ташриф Покистон бош вазири Имрон Хоннинг таклифига биноан амалга оширилмоқда.
Давлат раҳбари матбуот хизматининг
хабар беришича, ушбу ташрифда кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, савдо, инвестиция, саноат кооперацияси, транспорт, логистика, инфратузилма ва туризма соҳаларида амалий шерикликни ривожлантириш чоралари муҳокама қилинади.
Учрашувда, шунингдек, халқаро ва минтақавий маслалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади. Музокаралар натижаси бўйича қўшма декларация ва қатор ҳужжатлар қабул қилиниши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг июлида Покистон бош вазири Имрон Хон Ўзбекистонга ташриф
буюрган эди. Ташриф доирасида 8 та ҳужжат, жумладан, транзит ва савдо тўғрисидаги ҳукуматлараро битимлар алмашилган.