Россия пул жўнатмалари тизимида узилиш бўладими – эксперт фикри

© Sputnik / Владимир ТрефиловДенежные купюры
Денежные купюры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2022
Oбуна бўлиш
АҚШ ва Ғарб санкциялари шароитида Россия ва Ўзбекистон орасида пул ўтказмалари тизими қандай ишлаши ҳақида РИСИ мутахассиси фикри билан мақоламизда танишинг.
ТОШКЕНТ, 3 мар - Sputnik. Россия Стратегик изланишлар институти (РИСИ) мутахассиси Сергей Галиев яқин келажакда Россия ва Ўзебкистон орасида пул ўтказмалари тизими қандай ишлаши борасида изоҳ берди.
Мана бир неча кундан бери Ўзбекистон банклари Россиядан пул ўтказмаларни олишда турли техник муаммоларга дуч келмоқда. Бу ҳақида хусусан “Ипак йўли”, Apelsin ва бошқа тижорат банклари маълум қилган эди.
Галиев айтишига кўра, Россиянинг айрим банклари SWIFT тизимида ўчиришлардан сўнг пул ўтказмалари билан муаммолар ўртача бир ой давомида кузатилиши мумкин.
“Янги, муқобил тизимга ўтиш, ички ва ташқи ҳужжатлар айланмасининг янги тартибини ўрнатиш бироз вақт талаб қилади”, - дейди Галиев.
Шу билан бирга мутахассис Ғарб санкциялари Россия миллий молия тизимининг ривожланишига ва долларнинг таъсири камайишига олиб келишига ишонади.
“Ғарбнинг иқтисодий санкциялари - муқобил халқаро молия тизимиларининг ривожланишига олиб келади. Янги тизимлар эса ўзаро ҳисоб-китобда доллар ўрнига миллий валюталардан фойдаланиш учун хизмат қилади”, - дейди Галиев.
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Ўзбекистон Марказий банки матбуот-котиби Акмал Назаров Sputnik мухбирига Россия ва Ўзбекистон орасида пул ўтказмалар тизимини диққат билан кузатиб бораётганини ва керак бўлганда ҳаракатларни мувофиқлаштираётганини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Россия 24 февраль куни Украинани демилитаризация қилиш бўйича махсус ҳарбий операция бошлаганини маълум қилган эди. Шундан сўнг АҚШ ва Европа Иттифоқи Россияга нисбатан иқтисодий ва молиявий санкциялар қўллай бошлади. Жумладан бир неча банкларни халқаро тўлов тизимларидан узилиши ҳақида эълон қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0