Покистон билан деярли 800 миллион долларлик шартномалар имзоланди
13:59 03.03.2022 (янгиланди: 15:28 03.03.2022)
© МИВТ УзбекистанаВизит делегации МИВТ Узбекистана в Пакистан
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида 2021 йилда товар айирбошлаш ҳажми 50 %га ошди. Йил бошидан буён эса 70 % ўсиш кузатилмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 мар - Sputnik. Покистон пойтахтида 2 март куни Ўзбекистон - Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат ишбилармон доираларининг 150ка яқин вакиллари иштирок этди, деб хабар қилди Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги.
Форум доирасида “G2B” ва “B2B” шаклида бўлиб ўтган музокаралар бўлиб ўтди. Музокаралар якунида умумий қиймати 797 миллион доллар бўлган савдо шартномалари ҳамда қўшма лойиҳалар бўйича битимлар имзоланди, - дейилган хабарда.
Ўзбекистон - Покистон бизнес-форумида икки мамлакатнинг вазирлик, идора, тармоқ бирлашмалари, йирик компаниялар ва савдо-саноат палаталари раҳбарлари иштирок этишди.
© МИВТ УзбекистанаВизит делегации МИВТ Узбекистана в Пакистан
Визит делегации МИВТ Узбекистана в Пакистан
Шунингдек, Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков бошчилигидаги делегациянинг Исломобод шаҳрига ташриф доирасида қуйидаги вазифалар белгилаб олинди:
Икки мамлакат яқин келажакда Ўзбекистон-Покистон товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказади;
Ўзбекистон ва Покистон 2022 йилга мўлжалланган саноат кооперацияси дастурини биргаликда ишлаб чиқади;
Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан Покистон Савдо вазирлиги ўртасида қўшма лойиҳа офиси ташкил этилади;
Ўзбекистон ва Покистонда мунтазам равишда саноат тармоқ кўргазмаларини ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади.
Маълумот ўрнида, 2021 йилда Ўзбекистон ва Покистон ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 50 %га ошди. Йил бошидан буён эса 70 % ўсиш кузатилмоқда.
Эслатиб тамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3-4 март кунлари давлат ташрифи билан Покистонга боради. Бўлажак олий даражадаги музокаралар кун тартибида Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.
© МИВТ УзбекистанаВизит делегации МИВТ Узбекистана в Пакистан
Визит делегации МИВТ Узбекистана в Пакистан