https://sputniknews.uz/20220303/oneweb-roskosmos--talabini--bajarmasa-bankrot-boladi---ekspert-23104056.html
OneWeb "Роскосмос" талабини бажармаса банкрот бўлади - эксперт
OneWeb "Роскосмос" талабини бажармаса банкрот бўлади - эксперт
Sputnik Ўзбекистон
"Роскосмос" OneWeb спутникларидан ҳарбий мақсадда фойдаланмаслик кафолатини, ҳамда Британия ҳукуматининг компания бошқарувидан чиқишини талаб қилди. 03.03.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-03-03T10:39+0500
2022-03-03T10:39+0500
2023-04-05T18:36+0500
россия
спутник
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/08/20830400_0:209:2897:1839_1920x0_80_0_0_4420812833ee4835d225e2de1a94b5ad.jpg
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Агар Британия компанияси Роскосмос талабларини бажармаса OneWeb банкрот бўлиш эҳтимоли катта, деб ҳисоблайди соҳа эксперти Андрей Ионин. Эслатиб ўтамиз, OneWeb - юқори тезликда ишлайдиган глобал спутник интернет алоқаси хизмати бўлиб унинг биринчи босқичи 2022 йилда ишга тушиши режалаштирилган эди. 2022 йил давомида Роскосмос 6та ракетаси ёрдамида уларни Ер орбитасига олиб чиқишни режалаштирган эди. Британия ҳукуматининг Россияга нисбатан нодўст ҳаракатларидан сўнг Роскосмос спутникларни учиришидан олдин улардан ҳарбий мақсадларда фойдаланмаслик кафолати ҳамда Британия ҳукуматининг компания акционерлари сафидан чиқиш талабини қўйди. OneWeb ҳозирча ушбу талабларни бажаргани йўқ. Талабни бажариш муддати 4 март 21:30гача. Навбатдаги ракета 5 март куни соат 01:41да старт олиши белгиланган эди. Айни дамда OneWeb спутниклари ўрнатилган "Союз" ракетаси Байконур космодромида стартга шай ҳолда турибди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/08/20830400_84:0:2813:2047_1920x0_80_0_0_bc62fd8bcf4337ed2fb24848e7feb8be.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, спутник
OneWeb "Роскосмос" талабини бажармаса банкрот бўлади - эксперт
10:39 03.03.2022 (янгиланди: 18:36 05.04.2023) "Роскосмос" OneWeb спутникларидан ҳарбий мақсадда фойдаланмаслик кафолатини, ҳамда Британия ҳукуматининг компания бошқарувидан чиқишини талаб қилди.
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Агар Британия компанияси Роскосмос талабларини бажармаса OneWeb банкрот бўлиш эҳтимоли катта, деб ҳисоблайди соҳа эксперти Андрей Ионин.
Мутахассис айтишига кўра, OneWeb ўз спутникларини бошқа ракетага кўчиргунча икки йил вақт кетади. У вақтга келиб Илон Маскнинг SpaceX интернет спутниклари яна бир неча мингтага кўпаяди ва OneWeb учун бозорда жой қолмайди. Бундан сўнг компания банкрот бўлмаслиги амри маҳол.
Эслатиб ўтамиз, OneWeb - юқори тезликда ишлайдиган глобал спутник интернет алоқаси хизмати бўлиб унинг биринчи босқичи 2022 йилда ишга тушиши режалаштирилган эди. 2022 йил давомида Роскосмос 6та ракетаси ёрдамида уларни Ер орбитасига олиб чиқишни режалаштирган эди.
Британия ҳукуматининг Россияга нисбатан нодўст ҳаракатларидан сўнг Роскосмос спутникларни учиришидан олдин улардан ҳарбий мақсадларда фойдаланмаслик кафолати ҳамда Британия ҳукуматининг компания акционерлари сафидан чиқиш талабини қўйди. OneWeb ҳозирча ушбу талабларни бажаргани йўқ. Талабни бажариш муддати 4 март 21:30гача. Навбатдаги ракета 5 март куни соат 01:41да старт олиши белгиланган эди. Айни дамда OneWeb спутниклари ўрнатилган "Союз" ракетаси Байконур космодромида стартга шай ҳолда турибди.