Мирзиёев Қозоғистон президенти билан телефон орқали суҳбатлашди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев разговаривает по телефону
Президент Шавкат Мирзиёев разговаривает по телефону - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари халқаро кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашишди.
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қозоғистонлик ҳамкасби Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, суҳбат чоғида икки мамлакат дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.
Президентлар корхоналарининг, энг аввало, савдо, энергетика, машинасозлик, кимё, қурилиш, тармоқлари, транспорт ва логистика соҳаларида кооперация лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратишган.
Шу муносабат билан олий даражадаги келишувларга мувофиқ қўшма иқтисодий лойиҳалар ва маданий-гуманитар дастурларни илгари суриш борасида ҳукуматлар даражасида мунтазам ва самарали мулоқотлар олиб борилаётгани ижобий баҳоланди.
Мирзиёев ва Тоқаев халқаро кун тартиби ва минтақавий ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашишди.
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирини қабул қилди
Янгиликлар лентаси
0