Мирзиёев Исломобод аэропортида қандай кутиб олинди – фото
Мирзиёев Исломобод аэропортида қандай кутиб олинди – фото
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Покистонга етиб борди. Исломобод шаҳридаги аэропортда Ўзбекистон етакчисини Покистон бош вазири Имрон Хон кутиб олди.
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Покистонга етиб борди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.Исломобод шаҳридаги аэропортда Ўзбекистон етакчисини Покистон бош вазири Имрон Хон кутиб олди.Олий даражадаги музокаралар бугуннинг ўзида бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, савдо, инвестиция, саноат кооперацияси, транспорт, логистика, инфратузилма ва туризм соҳаларида амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.Бундан ташқари, халқаро ва минтақавий жараёнлар юзасидан фикр алмашилади.Музокаралар натижаси бўйича қўшма декларация ва қатор ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.Мирзиёев ташрифнинг иккинчи куни Покистон президенти Ориф Алвий, етакчи компаниялар раҳбарлари билан ҳам учрашади.
Исломобод шаҳридаги аэропортда Ўзбекистон етакчисини Покистон бош вазири Имрон Хон кутиб олди.
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Покистонга етиб борди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Исломобод шаҳридаги аэропортда Ўзбекистон етакчисини Покистон бош вазири Имрон Хон кутиб олди.
Олий даражадаги музокаралар бугуннинг ўзида бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, савдо, инвестиция, саноат кооперацияси, транспорт, логистика, инфратузилма ва туризм соҳаларида амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Бундан ташқари, халқаро ва минтақавий жараёнлар юзасидан фикр алмашилади.
Музокаралар натижаси бўйича қўшма декларация ва қатор ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.
Мирзиёев ташрифнинг иккинчи куни Покистон президенти Ориф Алвий, етакчи компаниялар раҳбарлари билан ҳам учрашади.