https://sputniknews.uz/20220303/markaziy-bank-rossiya-rublida-pul-otkazmalariga-doir-tavsiya-berdi-23118307.html
Марказий банк жўнатмаларини рублда қабул қилишни тавсия бермоқда
Марказий банк жўнатмаларини рублда қабул қилишни тавсия бермоқда
Sputnik Ўзбекистон
Россияда валюта алмаштириш операцияси учун 30% комиссия жорий этилиши муносабати билан, Марказий банк жўнатмаларни рублда қабул қилиб, валюта алмаштириш операциясини Ўзбекистонда амалга оширишни тавсия қилмоқда.
2022-03-03T17:07+0500
2022-03-03T17:07+0500
2023-04-05T18:36+0500
иқтисод
марказий банк
ўзбекистон
пул жўнатмалари
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/1d/15699340_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_a8d944467cd8868622a8ca0e86dd9ed9.jpg
ТОШКЕНТ, 3 мар - Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки валюта алмаштириш жараёнида йўқотишларни камайтириш бўйича тавсиялар берди. Маълумот учун, бугун 3 мартдан бошлаб, Россия Марказий банки жисмоний шахсларнинг валюта алмаштириш операцияларига 30% комиссия жорий этди. Ушбу амалиёт валюта-бозорида олиб-сотарликни ва валюта курсларига спекулятив операциялар таъсирини камайтириш мақсадида амалга оширилган.Россиядаги ушбу янги қонун туфайли Ўзбекистон фуқаролари пул жўнатмалари амалга ошириш вақтида (валюта алмаштириш жараёнида) йўқотишларга дуч келмоқда. Ўзбекистон Марказий банки, ушбу вазиятдан келиб чиққан ҳолда, Россиядан жўнатмаларни рублда жўнатиш ва валюта алмаштириш операциясини Ўзбекистонда амалга оширишни тавсия қилмоқда. Хусусан, барча тижорат банкларига қуйидагилар тавсия этилган:Бу Россия Федерациясидаги Ўзбекистон фуқароларига пул маблағларини россия рублида юбориш ва республика ҳудудида ушбу маблағларни ихтиёрий валютада қабул қилиб олиш имконини беради.Аввалроқ Россия Федерациясидан Ўзбекистонга пул ўтказмаларини амалга оширувчи кўплаб тизимлар йўлга қўйилгани ва баъзи тизимларда узилишлар вужудга келганда уларнинг бошқа муқобилидан фойдаланиш имконияти мавжудлиги ҳақда хабар берилган эди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/1d/15699340_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_0d9c9cfe4ea19b76f312824e7fd43b11.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия валюта алмаштириш комиссия марказий банк жўнатмалар тижорат банклар
россия валюта алмаштириш комиссия марказий банк жўнатмалар тижорат банклар
Марказий банк жўнатмаларини рублда қабул қилишни тавсия бермоқда
17:07 03.03.2022 (янгиланди: 18:36 05.04.2023) Россияда валюта алмаштириш операцияси учун юқори комиссия жорий этилиши муносабати билан, Марказий банк жўнатмаларни рублда қабул қилишни ва валюта алмаштириш операциясини Ўзбекистонда амалга оширишни тавсия этмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 мар - Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки валюта алмаштириш жараёнида йўқотишларни камайтириш бўйича
тавсиялар берди.
Маълумот учун, бугун 3 мартдан бошлаб, Россия Марказий банки жисмоний шахсларнинг валюта алмаштириш операцияларига 30% комиссия жорий этди. Ушбу амалиёт валюта-бозорида олиб-сотарликни ва валюта курсларига спекулятив операциялар таъсирини камайтириш мақсадида амалга оширилган.
Россиядаги ушбу янги қонун туфайли Ўзбекистон фуқаролари пул жўнатмалари амалга ошириш вақтида (валюта алмаштириш жараёнида) йўқотишларга дуч келмоқда.
Ўзбекистон Марказий банки, ушбу вазиятдан келиб чиққан ҳолда, Россиядан жўнатмаларни рублда жўнатиш ва валюта алмаштириш операциясини Ўзбекистонда амалга оширишни тавсия қилмоқда.
Хусусан, барча тижорат банкларига қуйидагилар тавсия этилган:
Россия рублидаги пул ўтказмалари бўйича айирбошлаш операцияларини узлуксиз амалга ошириш ҳамда валюта курсини белгилашда сотиб олиш ва сотиш курслари ўртасидаги фарқни мақбул даражада сақлаб туриш;
банкларнинг валюта хавф-хатарларини минималлаштириш мақсадида россия рублини сотиш ва сотиб олиш курсларини жорий халқаро котировкаларга асосан кун давомида ўзгартириб бориш.
Бу Россия Федерациясидаги Ўзбекистон фуқароларига пул маблағларини россия рублида юбориш ва республика ҳудудида ушбу маблағларни ихтиёрий валютада қабул қилиб олиш имконини беради.
Аввалроқ Россия Федерациясидан Ўзбекистонга пул ўтказмаларини амалга оширувчи кўплаб тизимлар йўлга қўйилгани ва баъзи тизимларда узилишлар вужудга келганда уларнинг бошқа муқобилидан фойдаланиш имконияти мавжудлиги ҳақда хабар берилган эди.