https://sputniknews.uz/20220303/erta-olim-sabablaridan-birining-oldini-olish-uchun-jsst-tavsiyasi-23124534.html
Эрта ўлим сабабларидан бирининг олдини олиш учун ЖССТ тавсияси
Эрта ўлим сабабларидан бирининг олдини олиш учун ЖССТ тавсияси
Sputnik Ўзбекистон
ЖССТ маълумотига кўра, камҳаракатлилик оқибатида дунё бўйича йилига 5 миллион киши ҳаётдан кўз юмоқда. Энг ёмони, келгусида бу кўрсаткичлар янада ошиши мумкин.
2022-03-03T23:00+0500
2022-03-03T23:00+0500
2022-03-03T23:00+0500
бу қизиқ
соғлиқ
шифокор
шифокорлар тавсияси
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/10/19256170_0:164:3350:2048_1920x0_80_0_0_3785241596c0b006f7af0ba64c749d78.jpg
ТОШКЕНТ, 3 мар - Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти камҳаракатлилик оқибатида эрта ўлимлар олдини олиш учун қатор тавсиялар ишлаб чиқди, деб хабар қилмоқда ССВ.Бундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти барча аҳоли қатлами учун жисмоний фаоллик бўйича бир қатор тавсияларни ишлаб чиқди.17 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар учун тавсияларТиббиёт мутаҳассислари 17 ёшгача бўлган ўғил-қизларни интернет сайтлари, ижтимоий тармоқлар, гаджетлар, телевизор ва компьютердан камроқ фойдаланишга чақирмоқда. Улар бунинг ўрнига, кунига камида 60 дақиқа жисмоний фаол (аэробик машқлар, велосипед ҳайдаш, футбол, волейбол, баскетбол ўйнаш) бўлиши керак.18-65 ва ундан юқори ёшли кишилар учун тавсиялар18-65 ёшли кишилар ҳафтасига камида 150-300 дақиқа ўртача интенсивликдаги аэробик машқлар билан шуғулланишлари лозим. Тоза ҳавода югуриш (ўртача тезликда), юриш, жамоавий спорт ўйинларида иштирок этиш ҳам тавсия этилган.65 ёшдан ошганларга ҳам ҳудди шу турдаги тавсиялар берилган. Фақатгина кучли аэробик машғулотлар билан шуғулланишни истаганлар учун ҳафталик меъёр 75-150 дақиқага тенг бўлиши керак.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/10/19256170_337:0:3068:2048_1920x0_80_0_0_72b5541b6a868d5be569e5603f8b5d31.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жсст камҳаракатлилик эрта ўлим дунё 5 миллион киши
жсст камҳаракатлилик эрта ўлим дунё 5 миллион киши
Эрта ўлим сабабларидан бирининг олдини олиш учун ЖССТ тавсияси
ЖССТ маълумотига кўра, камҳаракатлилик оқибатида дунё бўйича йилига 5 миллион киши ҳаётдан кўз юмоқда. Энг ёмони, келгусида бу кўрсаткичлар янада ошиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 3 мар - Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти камҳаракатлилик оқибатида эрта ўлимлар олдини олиш учун қатор тавсиялар ишлаб чиқди, деб
хабар қилмоқда ССВ.
Бундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти барча аҳоли қатлами учун жисмоний фаоллик бўйича бир қатор тавсияларни ишлаб чиқди.
17 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар учун тавсиялар
Тиббиёт мутаҳассислари 17 ёшгача бўлган ўғил-қизларни интернет сайтлари, ижтимоий тармоқлар, гаджетлар, телевизор ва компьютердан камроқ фойдаланишга чақирмоқда. Улар бунинг ўрнига, кунига камида 60 дақиқа жисмоний фаол (аэробик машқлар, велосипед ҳайдаш, футбол, волейбол, баскетбол ўйнаш) бўлиши керак.
18-65 ва ундан юқори ёшли кишилар учун тавсиялар
18-65 ёшли кишилар ҳафтасига камида 150-300 дақиқа ўртача интенсивликдаги аэробик машқлар билан шуғулланишлари лозим. Тоза ҳавода югуриш (ўртача тезликда), юриш, жамоавий спорт ўйинларида иштирок этиш ҳам тавсия этилган.
65 ёшдан ошганларга ҳам ҳудди шу турдаги тавсиялар берилган. Фақатгина кучли аэробик машғулотлар билан шуғулланишни истаганлар учун ҳафталик меъёр 75-150 дақиқага тенг бўлиши керак.