Тошкентда хотин-қизлар учун алоҳида университет ташкил қилинади – президент

© Sputnik / Игорь Пантин"Гранд Текстиль" — выставка-продажа в Москве
Гранд Текстиль — выставка-продажа в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2022
Oбуна бўлиш
Тошкентда хотин-қизлар учун тўқимачилик соҳасида алоҳида университет очилади, вилоятларда пахта, ипак ва жунчилик кластерлари иштирокида унинг техникумлари ташкил қилинади.
ТОШКЕНТ, 2 мар – Sputnik. Тошкентда хотин-қизлар учун алоҳида университет ташкил қилинади – деди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 март куни хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган видеослелектор йиғилишида.
"Таълим тизимининг барча поғоналарида ўқишга интилган хотин-қизларни қўллаб қувватлаймиз. Бунинг учун 2022-2026 йилларга мўлжалланган хотин қизлар таълимининг янги дастури қабул қилинади.
Дастур доирасида Тошкентда асосан хотин-қизларни ўқитиш учун давлат хусусий шериклиги асосида Тўқимачилик соҳасида алоҳида университет ташкил қиламиз. Фақат аёллар учун. Жойларда пахта, ипак ва жунчилик кластерлари иштирокида университетнинг техникумлари ҳам очилади", - деди Шавкат Мирзиёев.
Ундан ташқари президент янги ўқув йилидан бошлаб хотин қизлар учун контрак пулини тўлаш мақсадида 7 йилга фоизсиз кредитлар бериш бошланишини ва ҳар йили 50 нафар хотин-қизлар хорижга ўқишга жўнатилишини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Янгиликлар лентаси
0