https://sputniknews.uz/20220302/salbiy-ijtimoiy-iqtisodiy-oqibatlarni-yumshatish-mirziyoev-hukumatga-topshiriqlar-berdi-23080714.html
Салбий ижтимоий-иқтисодий оқибатларни юмшатиш: Мирзиёев ҳукуматга топшириқлар берди
Салбий ижтимоий-иқтисодий оқибатларни юмшатиш: Мирзиёев ҳукуматга топшириқлар берди
Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Вазирлар маҳкамасига бир қатор топшириқлар берди. 02.03.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-03-02T13:33+0500
2022-03-02T13:33+0500
2022-03-02T13:33+0500
жамият
шавкат мирзиёев
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/641/43/6414371_0:278:5314:3267_1920x0_80_0_0_94df69583880e3ad962f44946317dc57.jpg
ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Давлат раҳбари Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари бўлган айрим мамлакатларда юзага келаётган вазиятни ҳисобга олган ҳолда, вужудга келиши мумкин бўлган барча салбий ижтимоий-иқтисодий оқибатларни юмшатиш бўйича республиканинг ҳар бир тармоғи ва ҳудуди кесимида аниқ чора-тадбирларнинг батафсил Режасини ишлаб чиқишга топшириқ берди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.Молия тизимининг барқарорлиги, корхоналарнинг узлуксиз ишлаши ва режалаштирилган инвестиция лойиҳалари ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш вазифаларига алоҳида эътибор қаратилди.Тармоқ ва ҳудудлар раҳбарлари олдига транспорт-логистика тармоғининг ишончли фаолиятини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўриш, бунда экспорт географияси янада диверсификация қилинишини ҳам ҳисобга олиш вазифаси қўйилди.Вилоятлар ҳокимларига аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ишларини кучайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва ишсиз аҳоли бандлигини таъминлашни жадаллаштириш, шунингдек, инфляция даражасини доимий мониторинг қилиш ва истеъмол бозорида нархларнинг кескин тебранишларига йўл қўймаслик бўйича аввалдан чора кўриш зарурлиги алоҳида кўрсатиб ўтилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/641/43/6414371_295:0:5019:3543_1920x0_80_0_0_f6a6b907791d77165aa30b259af46907.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, шавкат мирзиёев, ўзбекистон
жамият, шавкат мирзиёев, ўзбекистон
Салбий ижтимоий-иқтисодий оқибатларни юмшатиш: Мирзиёев ҳукуматга топшириқлар берди
Мирзиёев Вазирлар маҳкамасига бир қатор топшириқлар берди.
ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Давлат раҳбари Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари бўлган айрим мамлакатларда юзага келаётган вазиятни ҳисобга олган ҳолда, вужудга келиши мумкин бўлган барча салбий ижтимоий-иқтисодий оқибатларни юмшатиш бўйича республиканинг ҳар бир тармоғи ва ҳудуди кесимида аниқ чора-тадбирларнинг батафсил Режасини ишлаб чиқишга топшириқ берди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.
Молия тизимининг барқарорлиги, корхоналарнинг узлуксиз ишлаши ва режалаштирилган инвестиция лойиҳалари ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш вазифаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тармоқ ва ҳудудлар раҳбарлари олдига транспорт-логистика тармоғининг ишончли фаолиятини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўриш, бунда экспорт географияси янада диверсификация қилинишини ҳам ҳисобга олиш вазифаси қўйилди.
Вилоятлар ҳокимларига аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ишларини кучайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва ишсиз аҳоли бандлигини таъминлашни жадаллаштириш, шунингдек, инфляция даражасини доимий мониторинг қилиш ва истеъмол бозорида нархларнинг кескин тебранишларига йўл қўймаслик бўйича аввалдан чора кўриш зарурлиги алоҳида кўрсатиб ўтилди.