Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларининг хорижга ёлланаётгани ҳақидаги хабар рад этилди

© Рамиз БахтияровУзбекско-российские военные учения
Узбекско-российские военные учения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2022
Oбуна бўлиш
Мудофаа вазирлиги: Ўзбекистонда хорижий давлатлар томонидан ҳарбий хизматга ёллаш бошлангани ҳақида тарқалган маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмас.
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Ўзбекистонда хорижий давлатлар томонидан ҳарбий хизматга ёллаш бошлангани ҳақида тарқалган маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Сўнгги пайтларда айрим ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларини хорижий давлатлар армиясига ёллаш ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Вазирлик хабарига кўра, Ўзбекистон Конституциясининг 125-моддасига мувофиқ, республика Қуролли кучлари Ўзбекистоннинг давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тузилади.
Мудофаа доктринасига кўра, мамлакат мудофаа соҳасидаги сиёсати бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, эҳтимол тутилган низоларни тинч йўл билан ҳал этиш тамойилларига асосланади.
Республика Жиноят кодексида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириш, ёлланиш бўйича жиноий жавобгарлик (154.1) моддаси мавжуд.
“Юқоридаги маълумотларга асосланиб қайд этиш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси, шу жумладан Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари мамлакатдан ташқаридаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмайди. Ўзбекистонда хорижий давлатлар томонидан ҳарбий хизматга ёллаш бошлангани ҳақида тарқалган маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмас”, - дейилган хабарда.
Киев ҳукумати Россия армияси Украина ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш ва уни миллатчилардан тозалашга қаратилган махсус ҳарбий операцияни бошлагандан кейин хорижий легион тузилгани ва ёлланма аскар бўлишни истаганлар учун визасиз режим жорий этилганини эълон қилишди.

Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

21 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ДХР ва ЛХР раҳбарларининг улар суверенитетини тан олишни сўраб қилган мурожаатларига жавобан тегишли фармонларга имзо чекди. 24 февраль куни эса Донбасс ҳудудида махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Ушбу махсус ҳарбий операциянинг мақсади – Украинадаги ҳарбий инфратузилмани йўқ қилиш ва уни миллатчилардан тозалаш.
Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Россия Қуролли кучлари аниқ нишонга олувчи қуроллар ёрдамида Украина ҳудудидаги ҳарбий объектларни йўқ қилмоқда, шаҳарларига, тинч аҳолига зарба берилгани йўқ.
Янгиликлар лентаси
0