Мирзиёев давлат ташрифи билан Покистонга боради

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев отбыл в Наманганскую область
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев отбыл в Наманганскую область - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти 3-4 март кунлари давлат ташрифи билан Покистонда бўлади.
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири Имрон Хоннинг таклифига биноан 3-4 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Бўлажак олий даражадаги музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари ўрин олган.
Энг аввало, савдо, инвестициялар, саноат кооперацияси, транспорт, логистика, инфратузилма ва туризма соҳаларида амалий ҳамкорлик бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга, маданий-гуманитар алмашинув дастурларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Халқаро ва минтақа кун тартиби юзасидан фикр алмашилади.
Саммит якунида қўшма декларация ва қатор икки томонлама ҳужжатларни қабул қилиш режалаштирилган.
Ташриф дастурига мувофиқ, Мирзиёев Покистон президенти Ориф Алвий, ушбу мамлакат идоралари ва етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашиши ҳам кўзда тутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0