Бир талай ҳужжат ўрнига ID-карта

Oбуна бўлиш
Биринчи мартадан бошлаб ҳайдовчиларнинг бир неча ҳужжатлари ўрнини ID-карта босиши мумкин.
Ўзбекистонда 1 мартадан бошлаб ички паспорт ўрнини босувчи ID-картага ҳайдовчилар учун керак бўладиган ҳужжатлар ҳам киритилади. Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторлари махсус мослама ёрдамида уларни ўқиб олишлари мумкин.
ID-карта қандай ҳужатлар ўрнини босади?
Автомобилни рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси
Автомобилга эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат
Автомобилни суғурта полиси
Ҳайдовчилик гувоҳномаси
ID-карталарни давлат хизматлари марказларида олиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ID-карталарни босқичма-босқич киритиш 2021 йилнинг 1 январидан бошланган эди. ID-карта электрон ахборот ташувчи чип ўрнатилган бўлиб унда шахсий ва бошқа маълумотлар электрон кўринишда сақланади.
Янгиликлар лентаси
0