https://sputniknews.uz/20220301/ukrainadan-evakuatsiya-qilingan-ozbekistonliklar-toshkentga-etib-keldi-23042674.html
Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар Тошкентга етиб келди
Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар Тошкентга етиб келди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон фуқароларини Польшадан махсус авиарейслар ёрдамида Тошкентга олиб келиш - Ҳукумат томонидан бепул ташкил этилмоқда.
2022-03-01T09:48+0500
2022-03-01T09:48+0500
2022-03-01T10:08+0500
жамият
ўзбекистон
украина
фавқулодда ҳолат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/638/61/6386171_0:6:5568:3138_1920x0_80_0_0_28e89ed2f9175d9750e41743aa64e909.jpg
ТОШКЕНТ, 1 мар - Sputnik. Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликларнинг илк гуруҳи Тошкентга етиб келди, деб хабар қилмоқда Транспорт вазирлиги. Ушбу махсус рейс билан 251 нафар Ўзбекистон фуқароси Польшанинг Катовице шаҳридан олиб келинди. Эвакуация қилинган фуқароларнинг 37 нафари болалар ва 10 нафари чақалоқлар (гўдаклар). Навбатдаги махсус парвоз 1 март куни амалга оширилиши режалаштирилган. Маълумот учун, фуқароларни Польшадан махсус авиарейслар ёрдамида Тошкентга олиб келиш - Ўзбекистон ҳукумати томонидан бепул ташкил этилмоқда. Украинадаги Ўзбекистон фуқароларини Польшага фавқуолодда эвакуация қилиш ҳамда уларни Ўзбекистонга фавқулодда жўнатиш ишлари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилмоқда.Эслатиб ўтамиз, Айни дамда Украинада 4,3 мингга яқин Ўзбекистон фуқаролари бор. Қисқа вақт ичидан улардан 1,5 минг нафарини Ўзбекистонга эвакуация қилиш режалаштирилган. Эвакуация Львов ва Польша орқали махсус ташкил қилинган автобусларда амалга оширилмоқда. Катовице шаҳридан Uzbekistan Airwaysнинг махсус парвозлари барча фуқаролар олиб чиқилганига қадар ҳар куни ташкил этиш режалаштирилган.
ўзбекистон
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/638/61/6386171_402:0:5351:3712_1920x0_80_0_0_445ad4df6e99dc04d4dfec92b1255c91.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон фуқаролари украина эвакуация польша махсус авиарейс тошкент аэропорт бепул
ўзбекистон фуқаролари украина эвакуация польша махсус авиарейс тошкент аэропорт бепул
Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар Тошкентга етиб келди
09:48 01.03.2022 (янгиланди: 10:08 01.03.2022) Ўзбекистон фуқароларини Польшадан махсус авиарейслар ёрдамида Тошкентга олиб келиш - Ҳукумат томонидан бепул ташкил этилмоқда.
ТОШКЕНТ, 1 мар - Sputnik. Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликларнинг илк гуруҳи Тошкентга етиб келди, деб
хабар қилмоқда Транспорт вазирлиги.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси самолёти Украинадан Польшага эвакуация қилинган Ўзбекистон фуқароларинининг илк гуруҳини 28 февраль соат 22:49 да “Тошкент” халқаро аэропортига олиб келди.
Ушбу махсус рейс билан 251 нафар Ўзбекистон фуқароси Польшанинг Катовице шаҳридан олиб келинди. Эвакуация қилинган фуқароларнинг 37 нафари болалар ва 10 нафари чақалоқлар (гўдаклар).
Навбатдаги махсус парвоз 1 март куни амалга оширилиши режалаштирилган.
Маълумот учун, фуқароларни Польшадан махсус авиарейслар ёрдамида Тошкентга олиб келиш - Ўзбекистон ҳукумати томонидан бепул ташкил этилмоқда. Украинадаги Ўзбекистон фуқароларини Польшага фавқуолодда эвакуация қилиш ҳамда уларни Ўзбекистонга фавқулодда жўнатиш ишлари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Айни дамда Украинада 4,3 мингга яқин Ўзбекистон фуқаролари бор. Қисқа вақт ичидан улардан 1,5 минг нафарини Ўзбекистонга эвакуация қилиш режалаштирилган. Эвакуация Львов ва Польша орқали махсус ташкил қилинган автобусларда амалга оширилмоқда. Катовице шаҳридан Uzbekistan Airwaysнинг махсус парвозлари барча фуқаролар олиб чиқилганига қадар ҳар куни ташкил этиш режалаштирилган.