https://sputniknews.uz/20220301/rossiya-va-ukraina-delegatsiyalari-nimalarga-kelishib-olishdi--video-23051459.html
Россия ва Украина делегациялари нималарга келишиб олишди – видео
Россия ва Украина делегациялари нималарга келишиб олишди – видео
Sputnik Ўзбекистон
Украинадаги вазиятни барқарорлаштиришга оид Москва ва Киев делегациялари ўртасидаги музокаралар Беларуснинг Гомел вилоятида қарийб беш соат давом этди.
2022-03-01T14:14+0500
2022-03-01T14:14+0500
2023-04-05T18:36+0500
видео
украина
мултимедиа
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/01/23043910_0:56:3442:1992_1920x0_80_0_0_c3909556f6bb55a1584887517d21a00b.jpg
Томонлар янги раундни ўтказишга келишиб олишди.Россия делегация аъзоси, мамлакат президенти ёрдамчиси Владимир Мединскийнинг маълум қилишича, томонлар кун тартибини тўлиқ кўриб чиқишган. Унинг сўзларига кўра, умумий ёндашувларни прогноз қилиш мумкин бўлган айрим нуқталарни топишган.Мединский янги учрашув яқин кунларда бўлиб ўтишини қўшимча қилди. Учрашув Польша-Беларусь чегарасида бўлиб ўтади.Россия делегациясининг музокаралардаги яна бир аъзоси, Давлат думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Леонид Слуцкий “томонлар бир-бирларини тинглашгани” ва “олдинга силжишга эришиш мумкин бўлган қатор муҳим пунктларни топишганини” таъкидлади.Ўз навбатида, Украина президенти офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк томонлар устувор мавзуларни белишиб олишгани ва улар бўйича муайян қарорлар режалаштиришганини маълум қилди. У музокараларнинг иккинчи раундида бу мавзулар батафсил муҳокама қилинишини билдирди. Подоляк Украина учун учрашувнинг асосий мақсади ўт очишни бас қилиш бўлганини урғулади.Бу музокараларда Россия томонидан президент ёрдамчиси Владимир Мединский, мудофаа вазири ўринбосари Александр Фомин, ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко, Давлат думаси депутати Леонид Слуцкий ва Беларусдаги элчи Борис Гризлов қатнашган.Украина делегацияси таркибига эса Михаил Подолякдан ташқари Олий Рададаги "Халқ хизматчиси" ҳукмрон партияси фракцияси раҳбари Давид Арахамия, Украина мудофаа вазири Алексей Резников, ташқи ишлар вазири ўринбосари Николай Точицкий, депутат Рустем Умеров киритилган.21 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ДХР ва ЛХР раҳбарларининг улар суверенитетини тан олишни сўраб қилган мурожаатларига жавобан тегишли фармонларга имзо чекди. 24 февраль куни эса Донбасс ҳудудида махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Ушбу махсус ҳарбий операциянинг мақсади – Украинадаги ҳарбий инфратузилмани йўқ қилиш ва уни миллатчилардан тозалаш.Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Россия Қуролли кучлари аниқ нишонга олувчи қуроллар ёрдамида Украина ҳудудидаги ҳарбий объектларни йўқ қилмоқда, шаҳарларига, тинч аҳолига зарба берилгани йўқ.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/01/23043910_357:0:3086:2047_1920x0_80_0_0_c743b86b4b1c7a30c188b0a912a13322.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия украина музокаралар украинадаги ҳарбий операция сўнгги янгиликлар
россия украина музокаралар украинадаги ҳарбий операция сўнгги янгиликлар
Россия ва Украина делегациялари нималарга келишиб олишди – видео
14:14 01.03.2022 (янгиланди: 18:36 05.04.2023) Украинадаги вазиятни барқарорлаштиришга оид Москва ва Киев делегациялари ўртасидаги музокаралар Беларуснинг Гомел вилоятида қарийб беш соат давом этди.
Томонлар янги раундни ўтказишга келишиб олишди.
Россия делегация аъзоси, мамлакат президенти ёрдамчиси Владимир Мединскийнинг маълум қилишича, томонлар кун тартибини тўлиқ кўриб чиқишган. Унинг сўзларига кўра, умумий ёндашувларни прогноз қилиш мумкин бўлган айрим нуқталарни топишган.
Мединский янги учрашув яқин кунларда бўлиб ўтишини қўшимча қилди. Учрашув Польша-Беларусь чегарасида бўлиб ўтади.
“Бу вақтга қадар ҳар бир делегация, ҳар бир делагациянинг раҳбарлари барча музокаралар позициялари бўйича мамлакат раҳбарияти билан маслаҳатлашишади”, - дея хулоса қилди Путин ёрдамчиси.
Россия делегациясининг музокаралардаги яна бир аъзоси, Давлат думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Леонид Слуцкий “томонлар бир-бирларини тинглашгани” ва “олдинга силжишга эришиш мумкин бўлган қатор муҳим пунктларни топишганини” таъкидлади.
Ўз навбатида, Украина президенти офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк томонлар устувор мавзуларни белишиб олишгани ва улар бўйича муайян қарорлар режалаштиришганини маълум қилди. У музокараларнинг иккинчи раундида бу мавзулар батафсил муҳокама қилинишини билдирди. Подоляк Украина учун учрашувнинг асосий мақсади ўт очишни бас қилиш бўлганини урғулади.
Бу музокараларда
Россия томонидан президент ёрдамчиси Владимир Мединский, мудофаа вазири ўринбосари Александр Фомин, ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко, Давлат думаси депутати Леонид Слуцкий ва Беларусдаги элчи Борис Гризлов қатнашган.
Украина делегацияси таркибига эса Михаил Подолякдан ташқари Олий Рададаги "Халқ хизматчиси" ҳукмрон партияси фракцияси раҳбари Давид Арахамия, Украина мудофаа вазири Алексей Резников, ташқи ишлар вазири ўринбосари Николай Точицкий, депутат Рустем Умеров киритилган.
21 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ДХР ва ЛХР раҳбарларининг улар суверенитетини тан олишни
сўраб қилган мурожаатларига жавобан тегишли фармонларга
имзо чекди. 24 февраль куни эса Донбасс ҳудудида махсус ҳарбий операция бошланганини
эълон қилди. Ушбу махсус ҳарбий операциянинг мақсади – Украинадаги ҳарбий инфратузилмани йўқ қилиш ва уни миллатчилардан тозалаш.
Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Россия Қуролли кучлари аниқ нишонга олувчи қуроллар ёрдамида Украина ҳудудидаги ҳарбий объектларни йўқ қилмоқда, шаҳарларига, тинч аҳолига зарба берилгани йўқ.