Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг номи ўзгарди ва унга раҳбар тайинланди

© SputnikПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2022
Oбуна бўлиш
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди.
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Шавкат Мирзиёев 1 март куни ўтказилган йиғилишда маҳалла тизимидаги янгиланишлар ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди. Унга раҳбарлик қилиш президент маслаҳатчиси Турсинхон Худайбергеновга юклатилди.

“Фарзандларимиз тарбиясида нуронийларимизнинг билимлари ва ҳаётий тажрибасидан кенг фойдаланишимиз зарур. Шу боис, ‘Нуроний’ жамғармаси раҳбари Содиқжон Турдиев вазирнинг биринчи ўринбосари бўлади. Энди маҳалла тизимида ҳам мутлақо янги тизим яратилади”, — деди давлат раҳбари.

Жойларда бу вазифа бевосита ҳокимларнинг зиммасига юклатилади, ҳоким ўринбосари лавозими қисқартирилади. Маҳалла раиси ўз ҳудудида ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаолиятини мувофиқлаштиради ва маҳаллада ўзаро ҳамжиҳатликда ишлашни таъминлайди.
Шунингдек, президент Халқ қабулхоналарининг вазифалари ҳам энди шаҳар ва тумандан маҳаллага тушади, маҳаллабай фуқароларни қабул қилиб, уларнинг масалалари ечимига ёрдам беради.
Янгиликлар лентаси
0