https://sputniknews.uz/20220301/davlat-xususiy-sektorda-ishlaydigan-ayollarga-homiladorlik-nafaqasini-qisman-tolab-beradi-23058309.html
Давлат хусусий секторда ишлайдиган аёлларга ҳомиладорлик нафақасини қисман тўлаб беради
Давлат хусусий секторда ишлайдиган аёлларга ҳомиладорлик нафақасини қисман тўлаб беради
Sputnik Ўзбекистон
2022 йил 1 сентябрдан хусусий секторда расмий ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик нафақасини давлат томонидан кафолатли тўлаб берадиган тизим яратилади.
2022-03-01T18:30+0500
2022-03-01T18:30+0500
2022-03-01T18:33+0500
иқтисод
нафақа
аёллар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/75/14177505_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_d5b3c07c7d6ce06cb995559af6877b7c.jpg
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Давлат 2022 йил 1 сентябрдан хусусий секторда расмий ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик нафақасини кафолатли тўлаб беради. Бу ҳақда президент йиғилиш давомида маълум қилди.Йиғилишда давлат раҳбари аёлларни ижтимоий ҳимоя қилишни тубдан кучайтириш ва бу борадаги ёндашувларни қайта кўриб чиқиш вазифасини қўйди.Мамлакатда ҳар йили ўртача 700 минг чақалоқ дунёга келмоқда. Фарзандли бўлган аёллар камида 4 ойга ишдан ажралиши, декретга чиқиши керак.Президентнинг сўзларига кўра, бюджет ташкилотлари ҳомиладорлик нафақасини тўлиқ тўлаб берсада, хусусий секторда бу харажат туфайли аёлларни расмий ишга олишдан қочиш ҳолатлари ҳам бор.Энди уларга ҳам 4 ойга 2 миллион сўм миқдорида бир марталик ҳомиладорлик нафақаси тўлаб берилади. Бу мақсадлар учун, бюджетдан 2022 йилда 200 миллиард сўм, 2023 йилда эса 1,7 триллион сўм йўналтирилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/75/14177505_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_66368c0d16048648bd29ad73598c3f72.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
аёллар ҳомиладорлик нафақаси қанча ўзбекистон ким олади декрет пули
аёллар ҳомиладорлик нафақаси қанча ўзбекистон ким олади декрет пули
Давлат хусусий секторда ишлайдиган аёлларга ҳомиладорлик нафақасини қисман тўлаб беради
18:30 01.03.2022 (янгиланди: 18:33 01.03.2022) Энди уларга ҳам 4 ойга 2 миллион сўм миқдорида бир марталик ҳомиладорлик нафақаси тўлаб берилади.
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Давлат 2022 йил 1 сентябрдан хусусий секторда расмий ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик нафақасини кафолатли тўлаб беради. Бу ҳақда президент йиғилиш давомида
маълум қилди. Йиғилишда давлат раҳбари аёлларни ижтимоий ҳимоя қилишни тубдан кучайтириш ва бу борадаги ёндашувларни қайта кўриб чиқиш вазифасини қўйди.
Мамлакатда ҳар йили ўртача 700 минг чақалоқ дунёга келмоқда. Фарзандли бўлган аёллар камида 4 ойга ишдан ажралиши, декретга чиқиши керак.
Президентнинг сўзларига кўра, бюджет ташкилотлари ҳомиладорлик нафақасини тўлиқ тўлаб берсада, хусусий секторда бу харажат туфайли аёлларни расмий ишга олишдан қочиш ҳолатлари ҳам бор.
“Шу боис, 2022 йил 1 сентябрдан хусусий секторда расмий ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик нафақасини давлат томонидан кафолатли тўлаб берадиган тизим яратилади”, - деди Шавкат Мирзиёев.
Энди уларга ҳам 4 ойга 2 миллион сўм миқдорида бир марталик ҳомиладорлик нафақаси тўлаб берилади. Бу мақсадлар учун, бюджетдан 2022 йилда 200 миллиард сўм, 2023 йилда эса 1,7 триллион сўм йўналтирилади.