Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар Тошкентга учиб кетишди

© Пресс-служба МИД УзбекистанаПервый рейс с эвакуированными с Украины узбекистанцами вылетел в Ташкент
Первый рейс с эвакуированными с Украины узбекистанцами вылетел в Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.02.2022
Oбуна бўлиш
“Uzbekistan Airways” махсус самолёти билан Польшадан аёллар, болалар, талабалар ва турли соҳалар ходимлари олиб келинмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Тошкент вақти билан тахминан 17:15 да Польшанинг Катовице шаҳридан “Uzbekistan Airways” АЖ махсус самолёти Украинадан эвакуация қилинган фуқаролар билан учиб кетди. Бу ҳақда ТИВ расмий вакили Юсуп Кабулжанов маълум қилди.
© Пресс-служба МИД УзбекистанаПервый рейс с эвакуированными с Украины узбекистанцами вылетел в Ташкент
Первый рейс с эвакуированными с Украины узбекистанцами вылетел в Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.02.2022
Первый рейс с эвакуированными с Украины узбекистанцами вылетел в Ташкент
Таъкидланишича, улар орасида аёллар, болалар, талабалар ва турли соҳалар ходимлари бор.
Айни пайтда "Карчова" назорат-ўтиш пунктида Украинанинг Львов шаҳридан келган Ўзбекистон фуқаролари учун тўпланиш нуқтаси ташкил этилган. Шу муносабат билан, бугун кун давомида ўзбекистонликларни олиб кетиш учун яна бир махсус самолёт ташкил этилади.
© Пресс-служба МИД УзбекистанаПервый рейс с эвакуированными с Украины узбекистанцами вылетел в Ташкент
Первый рейс с эвакуированными с Украины узбекистанцами вылетел в Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.02.2022
Первый рейс с эвакуированными с Украины узбекистанцами вылетел в Ташкент
“Дунё” АА хабарига кўра, иккинчи самолёт Тошкентдан парвоз қилган ва Польшага маҳаллий вақт билан 17.00 (Тошкентда 21:00) да етиб бориши кутилмоқда.
Фуқароларни Львовдан "Краковец" назорат ўтказиш пунктига етказишни тезлаштириш учун 7 та автобус ижарага олинган. Шу билан бирга, Ўзбекистон фуқаролари Ватанга уюшган ҳолда қайтиши учун Львов шаҳрига келишда давом этмоқда.
“UzAirways” Украинада қолиб кетган ўзбекистонликларни олиб келади
Янгиликлар лентаси
0