https://sputniknews.uz/20220228/oiv-infektsiyasiga-qarshi-kurash-choralari-kuchaytirildi-23017408.html
ОИВ инфекциясига қарши кураш чоралари кучайтирилди
ОИВ инфекциясига қарши кураш чоралари кучайтирилди
Sputnik Ўзбекистон
Одам иммунитет танқислиги вируси (ОИВ) инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари ўтказилади
2022-02-28T10:28+0500
2022-02-28T10:28+0500
2022-02-28T10:28+0500
жамият
оив
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/14/22857239_0:48:2000:1173_1920x0_80_0_0_2e754edb974843af8afa86ffa3af0bac.jpg
ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Ўзбекистонда ОИВ инфекциясига қарши кураш чоралари кучайтирилди. Ҳукуматнинг “Одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди, дея хабар бермоқда “Norma” ахборот-ҳуқуқий портали.Концепция қуйидагиларни ўз ичига олади:Концепциянинг асосий мақсадлари аҳоли ўртасида ОИВ инфекциясини тарқалишини камайтириш, унинг аҳоли, айниқса, ёшлар орасида тарқалишининг олдини олиш, турли тарғибот-ташвиқот тадбирларида ўтказиш кабилардан иборат. Ижтимоий тармоқларда бу инфекцияси хавфини мунтазам ёритиб борувчи алоҳида блог ва сайтлар фаолияти йўлга қўйилади.2022 йилда амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" ҳам тасдиқланган. Бунинг доирасида ОИВнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволашнинг инсон саломатлиги учун хавфсиз усулларини ўрганиш орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС)га қарши курашда халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ўзаро алоқаларни ўрнатиш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш режалаштирилган. Ўзбекистонда ОИВ билан касалланиш вазияти қандайБундан ташқари, аҳоли орасида ОИВ билан касалланганларни эрта аниқлаш мақсадида текширувлар қамрови оширилади.Маълумотларга кўра, бугунги кунда республикада 45 минг нафар одамлар ОИВга чалинган. Уларнинг 55 фоизи эркаклар, 45 фоизи аёллар, 14 фоизини эса 18 ёшга тўлмаган болалар ташкил этади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/14/22857239_186:0:1815:1222_1920x0_80_0_0_937a1f5b07ef7edc8aa6eb16794b6473.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси оив ўзбекистон қандай касаллик орттирилган иммунитет танқислиги синдроми оитс
одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси оив ўзбекистон қандай касаллик орттирилган иммунитет танқислиги синдроми оитс
ОИВ инфекциясига қарши кураш чоралари кучайтирилди
Ижтимоий тармоқларда одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси (ОИВ) хавфини мунтазам ёритиб борувчи алоҳида блог ва сайтлар фаолияти йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Ўзбекистонда ОИВ инфекциясига қарши кураш чоралари кучайтирилди. Ҳукуматнинг “Одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди, дея
хабар бермоқда “Norma” ахборот-ҳуқуқий портали.
Концепция қуйидагиларни ўз ичига олади:
Одам иммунитет танқислиги вируси (ОИВ) инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирларининг мақсади ва асосий вазифалари;
ОИВ касаллигининг жорий ҳолати ва мавжуд муаммолари;
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишнинг устувор йўналишлари;
Концепциянинг асосий мақсадлари аҳоли ўртасида ОИВ инфекциясини тарқалишини камайтириш, унинг аҳоли, айниқса, ёшлар орасида тарқалишининг олдини олиш, турли тарғибот-ташвиқот тадбирларида ўтказиш кабилардан иборат. Ижтимоий тармоқларда бу инфекцияси хавфини мунтазам ёритиб борувчи алоҳида блог ва сайтлар фаолияти йўлга қўйилади.
2022 йилда амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" ҳам тасдиқланган. Бунинг доирасида ОИВнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволашнинг инсон саломатлиги учун хавфсиз усулларини ўрганиш орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС)га қарши курашда халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ўзаро алоқаларни ўрнатиш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, аҳоли орасида ОИВ билан касалланганларни эрта аниқлаш мақсадида текширувлар қамрови оширилади.
Маълумотларга кўра, бугунги кунда республикада 45 минг нафар одамлар ОИВга чалинган. Уларнинг 55 фоизи эркаклар, 45 фоизи аёллар, 14 фоизини эса 18 ёшга тўлмаган болалар ташкил этади.