Хитойнинг Россиядаги элчихонаси АҚШни дунё учун ҳақиқий таҳдид деб атади

© Sputnik / Алексей ВитвицкийФлаг США
Флаг США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.02.2022
Oбуна бўлиш
Хитой элчихонаси: дунёнинг учун ҳақиқий таҳдид АҚШдир.
ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Хитойнинг Россиядаги элчихонаси дунё учун ҳақиқий таҳдид АҚШ эканини унутмасликка чақирди. Элчихона бу ҳақда Twitterʼдаги саҳифасида ёзди.
“Дунёга ким таҳдид солаётганини ҳеч қачон унутманг”, - дейилган хабарда.
Унда Иккинчи Жаҳон урушидан кейин америкаликлар бомбардимон қилган давлатлар рўйхати келтирилган. Улар орасида Корея, Хитой, Гватемала, Индонезия, Куба, Вьетнам, Ливия, Ливан, Эрон, Ироқ, Афғонистон, Югославия, Покистон, Сурия каби давлатларни кўриш мумкин.
Россия президенти Владимир Путин 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларининг суверенитетини тан олиш тўғрисидаги фармонларни имзолади, 24 февраль куни Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Путин Москванинг Украинани босиб олиш режаси йўқлигини айтди, фақат уни қуролсизлантириш ва у ердаги нацизмни йўқ қилиш. Россия етакчиси операциянинг асосий мақсади саккиз йил мобайнида геноцид қилиб келинган ДХР ва ЛХР аҳолисини ҳимоя қилишдан иборатлигини қайд этди.
“Ҳокимиятни ўз қўлингизга олинг”: Путин украиналик ҳарбийларга мурожаат қилди
У Украина Қуролли кучлари ҳарбийларини қурол-аслаҳаларини топширишга чақирди. Улар жанговар ҳаракатлар ҳудудини монесиз тарк этишлари ва оилалари бағрига қайтишлари мумкин. Путиннинг сўзларига кўра, хунрезликдаги барча жавобгарлик Киев режими зиммасида бўлади.
Россия Мудофаа вазирлиги кейинроқ фақат Украина ҳудудидаги ҳарбий инфратузилмаларга зарба берилаётгани, тинч аҳолига ҳеч нима таҳдид солмаётганини маълум қилди.
Янгиликлар лентаси
0