Россиянинг Украинадаги махсус операцияси: мақсад – демилитаризация

© Sputnik / Константин МихальчевскийСитуация на границе Крыма с Украиной
Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.02.2022
Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путин 24 январь куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Бундан кўзланган мақсад нима?
Россиянинг Украинадаги махсус операцияси, мажбур бўлинган, мудофаа чораси ва НАТОнинг кўп йиллик шарққа силжиси, Ғарб томонидан Киев режимини Россияга қайрашни рағбатлантириш, Украина ҳудудининг Қўшма Штатлар ва алянс томонидан ҳарбий ўзлаштирилишининг қонуний якуни, яъни “ҳамкорлар” томонидан Европа хавфсизлигининг мунтазам бузилишининг натижаси.
Россия президенти Владимир Путин 24 январь куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Асосий мақсадлар – чегарадош мамлакатнинг ҳарбий инфратузилмалари (демилитаризация) ва у ердаги нацизмни (денацификация) йўқ қилиш (уни босиш олиш режада йўқ), Киев режими кўп йиллардан буён таҳқирлаб ва геноцид қилиб келаётган Донбасс аҳолисини ҳимоя қилиш.
Воқеалар жадал ва қонуний ривожланмоқда – ДХР ва ЛХРнинг Россияга мурожаати асосида, Россия Федерация кенгаши санкцияси ва БМТ Низомининг 51-моддаси.
Россия Қуролли кучлари фақат ҳарбий объектларни йўқ қилишмоқда, украин шаҳарлари, тинч аҳоли, иқтисодий инфратузилмаларга зарба беришмаяпти. Штаблар, жанговар бошқарув пункларининг юқори аниқликдаги қурол билан берган зарбаси ҳатто ўқитилган ва яхши жизоҳланган бўлинмаларни пароканда тўдага айлантириб қўяди.
Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, украиналик чегарачилар “ҳеч қандай қаршилик кўрсатишмаяпти” ва Россия ҳукуматига таслим бўлмоқда. Украина Қуролли кучларининг (УҚК) 57-алоҳида мотопиёда бригадаси ихтиёрий равишда қуролларини топшириб, ЛХР томонига ўтишди.

“Киевча” котлета

Вашингтон ва Брюсселдаги стратеглар Европанинг иккита юқори технологияли армиялари – рус ва украин (НАТО стандартлари билан ўқитилган) – ҳарбий можарода қандай тўқнашини жуда ҳам хоҳлашганди. Бундан ўзлари учун, Европадаги бўлажак можаролар учун хулоса чиқаришмоқчи эди. Хўш, нимани кўришди?
Россия Қуролли кучлари Донбассдаги ва УҚКнинг фронтнинг орқа томонидан ракета бомба зарбалар беришди – Борисполь (АҚШ ва НАТО қурол-яроғлари етказиб берилган нуқта), Озерное, Кульбакино (у ерда "Байрактар" учувчисиз учар қурилмалари бўлган), Краматорск, Чугуев, Чернобаевка.
Юқори аниқликдаги зарбалар Луц, Ивано-Франсковск, Херсондаги ҳарбий базаларга ҳам берилди.
Киевдаги Электрлар кўчаси, 33 даги Разведка бош бошқармаси нишонга олинди. Украинанинг барча ҳудудларида шикастланган ва ташлаб кетилган ҳарбий техникалари колоннаси тутамоқда.
Украинанинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаалари Россия ракеталарига қаршлик кўрсатишга қодир эмас экан.
Қаршилик кўрсатишнинг алоҳида ўчоқлари 2008 йилги “грузин сценарийси бўйича” тезкор ўчирилмоқда. Киев режими таслим бўлиш актини баҳоргача имзолашга мажбур бўлади.
НАТО стандартлари бўйича ҳаддий зиёд ўқитилган “Европанинг энг кучли армияси” бир неча соат ичида тору мор қилинди, қурол-аслаҳаларини ташлаб, ғарбга қочмоқда. Украин ҳарбийларига одамгарчилик юзасидан бундай имконият берилган – Россия ва Донбасс республикаларида украин халқини оммавий қирғин қилиниши керак деган душман деб билишмайди.
Россия Тергов қўмитаси Киев режимининг ҳарбий жиноятчилари (жами 85 киши) рўйхатини эълон қилган эди, уни АҚШ манфаатлари учун янги украин “қаҳрамона ишлари” билан тўлдиришнинг ҳожати йўқ. Донбасс аҳолиси ўлимидаги айбдорларни аниқлаш давом эттирилади.
Шу билан бирга Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу россиялик ҳарбийлардан “миллатчилардан фарқли ўлароқ” украин халқига қасамёд қилган ва буйруқларга бўйсунган УҚК ҳарбийларига ҳурмат билан муносабатда бўлишни сўради.
Қуролини топширган украин аскарларининг операция ўтказилаётган ҳудудлардан оилаларига хавфсиз чиқишлари учун инсонпарварлик йўлакларини ташкил этишни топширди.

Ҳақиқат фурсати

Россиянинг 24 февралдаги операцияси АҚШ ва НАТО учун ҳақиқат фурсати, кўп қутбли дунёнинг оғир воқелигига қайтиш бўлди. Боз устига, Америка махсус кучлари Украинани олдинроқ тарк этишди ва НАТО мамлакатларининг бошқа ҳарбий мутахассислари ҳам шундай йўл тутишди.
Энди алянс хавфсиз масофадан туриб аллақандай мудофаа режасини ишга тушириш ниятида – иттифоқчиларни ҳимоя қилиш учун янги кучларни жойлаштириш.
Украинанинг бандеровча ҳукуматининг НАТО билан ҳарбий ҳамкорлиги нималарга олиш келиши сабоқ бўлади ва уларнинг Москванинг баробар ва ажралмас хавфсизлик бўйича таклифларини қайта кўриб чиқишлари учун вақт бор: НАТОнинг кенгаймаслиги, Шарқий Европадан чет эл қўшинларини олиб чиқиб кетиши.
Бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатлари ўз хавфсизлигини бошқалар ҳисобига ҳал қилиш нақадар хавфлигига ишонч ҳосил қилишди. Геосиёсатнинг нуфузли воситаси Шимолий Атлантика алянси кўз ўнгимизда парчаланиб кетмоқда.
Вашингтонни ўкинч ва алам қамраб олганда, у ерда 24 февраль куни Москва АҚШ ва НАТО катта уруш ва миллионлик қурбонлардан қутқариб қолганини англашади.
Агар тушунишмаса, Россия миллий хавфсизлигини таъминлаш ва масъулиятсиз (бемулоҳазали) “ҳамкорларини” ихтиёрий мажбурий демилитаризация қилиш учун етарлича ишончли ҳарбий техник воситаларга эга.
Янгиликлар лентаси
0