Тошкентда намунавий лойиҳа асосида автобус бекатлари қурилади

Автобусная остановка в Ташкенте
Автобусная остановка в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.02.2022
Oбуна бўлиш
Тошкентда дўконга эга бўлмаган, лекин ногиронлар учун қулай, бепул wi-fi ва кузатув камераларига эга бўлган автобус бекатлари қурилади.
ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Тошкент шаҳрида автобус бекатлари намунавий лойиҳа асосида қурилади. Ушбу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди
Қарор лойиҳасида айтилишига кўра янги автобус бекатларига қуйидаги талаблар қўйилади:
бекатларини намунавий дизайн асосида қуриш;
бекат ҳудудида имконияти чекланган фуқаролар тўсиқсиз ҳаракатланиш муҳитини яратиш;
имконияти чекланган шахслар учун махсус пандус ташкил этиш;
автомобиль йўли қатнови қисми билан чегарасида "тактил" плиталар ўрнатиш;
аҳоли учун бепул интернет тармоғи (WI-FI) ўрнатиш;
автобуслар қатнов жадвали ва келиш вақтини кўрсатувчи электрон табло ўрнатиш;
кузатув камерасини (маълумотларни сақлаш хотирасига эга бўлган) ўрнатиш;
миллий ҳунармандчилик ёки замонавий дизайндаги ўриндиқлар ўрнатиш;
чиқиндиларни ташлаш қутиларини ўрнатиш;
мобил қурилмаларни қувватлаш манбаини ўрнатиш.
Унда айтилишига кўра, Тошкент шаҳридаги 2022 йил якунига қадар намунавий лойиҳа асосида 280та автобус бекатлари қуриш буюртмаси электрон онлайн аукцион савдоларига жойлаштирилади.
Шунингдек, қарорда 2022 йил 1 сентябрга қадар савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари мавжуд бўлган амалдаги автобус бекатларида йўловчилар, шу жумладан, аҳолининг имконияти чекланган гуруҳлари учун қулай ва хавфсиз муҳит яратиш чоралари кўрилиши ҳам белгиланган.
Қарор лойиҳаси 11 мартга қадар муҳокамада бўлади, дейилган хабарда
Янгиликлар лентаси
0