Руc тили ўқитувчиларига C1 сертификати нима учун керак
© Sputnik / Виталий Белоусов
/ Oбуна бўлиш
Тошкентдаги “Ишга марҳамат” мономарказида рус тили ва адабиёти ўқитувчиларига рус тилини билиш даражасини кўрсатувчи C1 сертификатлари топширилди. 158 та номзоддан 70 нафар ўқитувчи сертификатларга эга бўлди.
ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik, Анна Желиховская. Ўзбекистонда рус тили ўқитувчиларини қўллаб-қувватлаш учун бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Энди рус тилини билиш даражасини кўрсатувчи сертификат C1 кўрсаткичидан паст бўлмаган ўқитувчиларнинг иш ҳақига 50% устама белгиланади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг “Чет тилларни ўрганишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.
“Рус тили ўқитувчиларига кўрсатилаётган ғамхўрлик ва ёрдам учун республика раҳбариятига катта миннатдорчилик билдираман. Ўқитувчилар иш ҳақига 50% устама белгиланади, имтиҳон харажатлари тўлиқ қопланди”, дейди Россия Халқлар Дўстлиги университети (РХДУ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Андрей Колесников.
“Ишга марҳамат” мономаркази негизида рус тили ўқитувчиларининг C1 даражаси тест синовлари РХДУ Рус тили институти томонидан ташкил этилди. С1 даражаси рус тилида равон гапириш ва ишлаш имконини англатади.
Айтганча, РХДУЎзбекистонда биринчилардан бўлиб бундай имтиҳонни ўтказишни бошлади. Тошкентдаги Россия фан ва маданият маркази (Россотрудничество) имтиҳонларга махсус курсларда тайёрланишда ёрдам беради.
“Ушбу сертификат ўқитувчининг адабиёт ва тарихни билишива рус халқи маданиятидан хабардор эканлигини тасдиқлайди”,-дейди РХДУуниверситети Рус тили институти директорининг биринчи ўринбосари Светлана Элникова.
158 та номзоддан 70 нафар ўқитувчига сертификат топширилди. Сертификат соҳибаларидан бири Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги 2-сонли касб ҳунар мактабининг рус тили ва адабиёти ўқитувчиси Зулхумор Нарметовадир. У 20 йилдан ортиқ вақтдан буён таълим соҳасида фаолият юритиб келмоқда.
"Мен малака ошириш мақсадида Россия халқлар дўстлиги университетига бир неча бор борганман. Шунинг учун дарҳол тест синовларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтдим. Имтиҳонни биринчилар қаторида муваффақиятли топширдим ва бундан жуда хурсандман. Аввало, синов менга билимимни текшириб кўриш имконини берди. Ёшим 60 да, дарс беришда давом этаман”,- дейди ўқитувчи.
Имтиҳон тинглаш, луғат, грамматика, ўқиш, ёзиш шартлари бўйича ўтказилади. Имтиҳоннинг биринчи кунида тест синовларидан муваффақиятли ўтганлар сўзлашув босқичига ўтади.
Колесниковнинг сўзларигакўра, келажакдабундай сертификатолган ўқитувчиларниРоссияда ишлашни хоҳловчи фуқароларниўқитиш бўйича қўшимча ишларга таклиф қилиш режалаштирилган.
“Биз ушбу дастурни Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда амалга оширяпмиз. Умид қиламизки, бу ўқитувчилар учун репетиторлик ўрнини босувчи қўшимча қонуний даромадга айланади”, - дея қўшимча қилди Андрей Колесников.
Бугунги кунга қадар тест синовларифақат Тошкент шаҳрида ўтказилган. Бироқ, Россия халқлар дўстлиги университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонасираҳбарининг сўзларигакўра, университетнинг техник ва илмий салоҳияти билан ушбу имтиҳонларни республиканинг бошқа вилоят марказларида ҳам ўтказиш мумкин. Бунинг учун, рус тили бўлимлари мавжуд бўлган университетлар негизида мос майдонларни ишлаб чиқиш ишлари амалга оширилмоқда.