Россияга қарши киритилган санкциялар собиқ Иттифоқ ҳудудига қандай таъсир қилади?
22:00 26.02.2022 (янгиланди: 18:36 05.04.2023)
© Sputnik / Anton DenisovДоктор экономических наук, директор Института социально-экономических исследований Финансового университета при правительстве РФ Алексей Зубец
© Sputnik / Anton Denisov
Oбуна бўлиш
Украинада ўтказилаётган махсус ҳарбий операция туфайли Россияга қарши киритилган санкциялар Россия ва собиқ Иттифоқ республикаларига қандай таъсир қилади?
Ижтимоий-иқтисодий изланишлар институти, иқтисодиёт фанлари доктори Алексей Зубец Янги санкциялар Россия иқтисодига қандай таъсир қилиши ҳамда санкциялар оқибатида собиқ Иттифоқ республикалари иқтисоди қандй ўзгариши мумкинлиги ҳақида Sputnikка айтиб берди.
Россия йирик бизнесменлари ва амалдорларига қарши киритилган санкциялар ҳисобга олинмаган.
АҚШ санкциялари - "шунчаки номига", декоратив
Россияинг Сбербанк ва унинг шўъба корхоналари корреспондент ҳисоб-рақамларини ёпиш;
"Сбербанк", ВТБ, "Совкомбанк", "Открытие" ва ВЭБ.РФ акциялари ва облигациялари билан ишлашдан воз кечиш;
Россиянинг "Газпром", "Ростелеком", "РусГидро", АЛРОСА, "Совкомфлот", РЖД, "Альфа-Банк" ва МКБ корхоналарини молиялаштиришни таъқиқлаш;
АҚШ томонидан Россия банклариги нисбатан киритилган санкциялар – кутилган натижаларга олиб келмайди, банклар ва уларнинг мижозлари зарар кўрмайди, Россия иқтисоди инқирозга учрамайди, - дейди Алексей Зубец.
- Тўғри ушбу банклар хорижда инвестиция киритиш имконияти йўқотади, у ерда маблағ сақлай олмайди, лекин банклар барқарорлиги учун бу ҳеч нарса англатмайди, - дейди эксперт. - Уларнинг барчасини ортиада Марказий Банк ва Россия ҳукумати турибди, шу сабабдан ҳамбанклар инқирозга учраши ёки уларнинг мижозлари пулларидан маҳрум бўлиши эҳтимоли нольга тенг.
Зубец айтишига кўра, Россия аҳолисининг 90%дан ортиғи ўз жамғармаларини рублда сақлайди. Хорижий валютага эга бўлганлар пулларни банкла эмас нақд кўринишда сақлайди.
Агар валюта билан бирор операция қилиш керак бўлса, Россияда юқорида санат ўтилган банклардан бошқа банклар ҳам жуда кўп.
Хулоса Шуки АҚШ санкциялари – шунчаки “ҳеч нарса”, "номига" киритилган чоралар. Улар Россия иқтисодининг бирорта ҳам соҳасига таъсир қилмайди. Бу худди ҳамёнини йўқотган одам уни йўқотган жойида эмас ёруғ жойда қидиришига ўхшайди.
Бироз олдин санкциялар остига тушган ВЭБ.РФ – бу ривожланиш институти бўлиб у маъқулланган лойиҳалар учун маблағни асосан ҳукуматдан олади. Баъзи лойиҳалар учун у хориждан пул жалб қилиши мумкин бўлса, энди буни қила олмайди. Лекин унинг асосий манбаи – Марказий банк ички кредити.
“ВЭБ.РФ бошқа республикаларда олиб бораётган лойиҳаларга келсак, масалан Ўзбекистонда, бу ерда ҳаммаси ушбу республикалар тутган позицияга боғлиқ бўлади. Агар улар ҳам Россияга қарши санкцияларга қўшилса, ВЭБ.РФ ўрнига бошқа Россия агенти пайдо бўлиши мумкин. Лекин у маблағни барибир ВЭБ.РФдан олади. Бу санкцияларни айланиб ўтиш жуда осон”, - дейди Алексей Зубец.
АҚШнинг ўзига зарар
Юқоридаги санкциялардан ташқари АҚШ Россия компанияларига Америкада инвестор жалб қилиш ва қарз олишни таъқиқлаб қўйди.
Демак энди америкалик инвесторлар “Газпром”, “Ростелеком”, “РусГидро”, АЛРОСА, “Совкомфлота”, РЖД ва “Альфа-Банк” ҳамда “Москва кредит банки” акция ва облигацияларини сотиб ола олмайди.
“Лекин айнан ҳозир “Газпром” акцияларини сотиб олиш учун айни қулай вақт. Сўнгги кунларда улар ўртача 30%га арзонлашди. Уларнинг реал нархи аслида анча қиммат ва яқин келажакда улар яна ўсади. Яъни ушбу акцияларни сотиб олган киши ютади. Лекин америкалик инвесторлар ушбу санкциялар туфайли бундан фойдалана олишмайди”, - деб хулоса қилади эксперт.
Аслини олганда ҳам ушбу компанияларнинг бирортасида ҳам акциядорлик маблағини жалб қилиш билан ҳеч қандай муаммо йўқ.
Британия санкциялари - "ахмоқона"
ВТБ активларини музлатиш
Россия банкларининг Британия молия тизимига киришни таъқиқлаш
Росси ябанкларига фунтда тўлов амалга ошириш ва Буюк Британия орқали клиринг операциялари ўтказишни таъқиқлаш;
"Ростеха", ОАК, ОСК, "Аэрофлот" ва"Уралвагонзавод"га қарши санкциялар киритиш
Британия санкциялари айниқса бизнинг оддий халқимизни хурсанд қилди. Энди Россия элитаси жамлаган пулини Ғарбга олиб қочмйдиган бўлади – барибир тортиб олишади. Британия Россия элитасини ватанпарварликка ўргатмоқда. Бу жуда яхши, бунинг учун биз уларга раҳмат деймиз.
Умуман ушбу чорани ким ўйлаб топганига ҳайронсан, қандадир хусусий шахснинг пулини мусодара қилиш давлатга нима зарар етказиши мумки?
Ундан ташқари, Лондон Россиянинг “Аэрофлот” компаниясига қарши санкциялар киритди. Бу эса – ғирт ахмоқлик, дейди эксперт.
“Росавиация” ҳам аллақачон керакли чораларни қабул қилган – бундан буён Британия компаниялари Россия осмонидан учиб ўта олмайди. Демак энди Пекин, Токио ва Осиё қитъасининг бошқа шаҳарларига Сибирь орқали энг қисқа йўл билан эмас Россияни айланиб учишига тўғри келади. Бу уларга анча қимматга тушади. Хўш нима керак эди шу санкцилар?
Европа Иттифоқи санкциялари - "қисман таъсир қилади"
НҚЗларни янгилаш учун керакли технологиялар экспортидан воз кечиш
Россиянинг йирик давлат компаниялари учун ЕИда молиявий операцияларни таъқиқлаш
Россия авиакомпанияларига ускуна ва авиация эҳтиёт қисмлари сотишни таъқиқлаш
Транспорт секторига қарши санкциялар
Икки мақсадни маҳсулотлар етказиб беришни таъқиқлаш
Экспортни назорат қилиш, виза сиёсатини ўзгартириш
Европа санкциялари асосан Россия давлат корхоналарига ЕИда молиявий операцияларни амалга ошириш ҳамда Россия элитасига Европа банкларида 100 мингдан катта маблағ сақлашни таъқиқлашдан иборат. Айтишларича уларнинг мақсади – Россияда инфляцияни ошириш ва саноат потенциалини камайтиришдан иборатдир.
Банклар Ғарбдан арзон (1-4%) кредитлар олишини чеклаш бу инфляцияни бироз ошириш мумкин. Лекин бу йил россияда инфляция шундоқ ҳам 10% атрофида бўлиши кутилаётган эди.
Лекин бир нарсани унутмаслик керак – Россия банкларининг асосий молия манбаи – бу ички аҳоли жамғармаларидир, иккинчи ўринда эса Марказий Банк кредитлари. Хорижий кредитлардан кам сонли банклар фойдаланар эди.
Демак энди у мутлақ бўлмайди ва Россиянинг ташқи қарзи миқдори камаяди. Бу эса иқтисодни янада соғломлаштиради.
Европаликлар Россия банкларининг 70%ини жазоладик деб жар солганда, бунга ишонмаслик керак, чунки Россия иқтисодининг 90-95% - бу рубль иқтисоди, валюта эмас. Европаликлар унга ҳеч қандай таъсир ўтказа олмайди.
Нефтни қайта ишлаш заводлари учун ЕИ янги технологиялари етказиб бериши таъқиқлаб қўйиш – соҳани модернизация қилишни кечиктиради.
Биз бундай жазодан 2014 йилда ўтган эдик. Ўшанда америкаликлар қазиб олиш техникалари экспортини таъқиқлаб қўйишган эди. Лекин нефт соҳаси бундан деярли зарар кўрмади. Қайтага бу ички ишлаб чиқаришни ривожлантиришга туртки бўлди.
Европанинг авиация соҳасига эҳтиёт қисмлар сотишни таъқиқлаб қўйиши – Россия учун дарҳақиқат оғриқли бўлиши мумкин, чунки бизда ҳозир етарлича самолётлар ишлаб чиқарилмайди.
Лекин сотиш таъқиқлангани билан лизинг таъқиқланмаган. Демак Россия лизинг самолётлардан фойдаланишга ўтади.
Япония санкциялари
Россияга ярим ўтказгичлар етказиб беришга эмбарго
Россия молия институтлари активларини музлатиб қўйиш (қайси)
Канада санкиялари
Россия давлат тизими ва корхоналарига қарши санкциялар. Улар орасида Марказий Банк, Молия вазирлиги, "Сбербанк", ВТБ, "Альфа-Банк", "Совкомбанк", "Русгидро",
"Ростех", "Роскомфлот", РЖД, "Транснефть", "Газпром", "Ростелеком", АЛРОСА, ОАК,
"Газпромнефть", "Тактическое ракетное вооружение" корпорацияси бор.
SWIFTдан ўчириш - "қўрқтиув чораси холос"
Ғарбда Россияни SWIFTдан ўчириш фаол муҳокама қилинмоқда. Бу чора ҳам қўлланилиши мумкин, лекин кўзанган натижага эриша олмайди.
Чунки дунёда SWIFTдан бошқа бир неча банклар орасида ахборот алмашув тизимлари бор. Россияда ўз ички тизими, Хитойда ўзиники. Лекин ЕИ Россияни SWIFTдан ўчирса улар Россияга сотилган моллар учун тўловни қандай олади? Россия Европанинг 5-чи йирик савдо ҳамкори. Йиллик оборот 80 млрд евро. Европа банклари россия бинклари билан ахборот алмаша олмаса улар ушбу пулларни қандай олади? Шу сабабли ҳам ЕИнинг аксарият аъзолари ҳозир ушбу чорага қарши овоз беришмоқда.
Шунингу учун ҳозирда SWIFTдан ўчириш – қўрқитув чораси холос.
Ғарб санкциялари собиқ Иттифоқ ҳудудига қандай тасир қилиши мумкин?
Ғарб санкциялари Беларусга ҳам тегишли бўлади. Ушбу чора-тадбирлар Беларуснинг мудофаа сектори ва молия институтларига қаратилган. АҚШ Молия вазирлигига кўра, республика Россия билан яқин алоқада бўлган иккита соҳа киритилган.
Санкциялар рўйхатига - "Белинвестбанк" ва "Банк Дабрабыт", шунингдек, қатор мудофаа саноати корхоналари ва хавфсизлик агентликлари киритилган.
"Булар, албатта, Беларусга зарба бўлмайди, чунки унинг асосий бозори Россиядир", дейди Алексей Зубец. Ҳа, баъзи муаммолар бўлиши мумкин, аммо бу муаммолар корхоналарнинг ишлашини ва Беларуснинг макроиқтисодий барқарорлигини шубҳа остига қўймайди.
Қозоғистонни ҳозирги вазиятда кузатиш қизиқ бўлади, дейди эксперт. "Мамлакат доимо Шарқ ва Ғарб ўртасида мувозанатни сақлашга, иқтисодиётни диверсификация қилишга ҳаракат қилган", дейди у. - Аммо бугунги кунда республика Россияга шунчалик қаттиқ боғланганки, у бир томонни танлашга мажбур бўлади. Агар Қозоғистон, илгари бўлгани каби, у ёки бу шаклда Россияга қарши санкцияларга қўшилса, бу бир қатор қўшма лойиҳаларнинг тўхтатилиши ва мамлакат ривожланишининг секинлашишини англатади.
Бундан сўнг эса қуйидаги вазият юзага келади, агар Қозоғистон Ғарб санкцияларига эргашса, у “Битта белбоғ, битта йўл”нинг барча лойиҳаларидан чиқиб қолади, Чунки у Россия ва Хитой билан савдо-иқтисодий муносабатларни тўлиқ ривожлантира олмайди”, - дейди эксперт.
Ушбу воқеалар фонида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев муҳим қарор қабул қилди. У айни қизқин палласида Москвага учиб келди ва Россия билан керакли ҳамкорлик ҳужжатларни имзолади. Украина можароси бошланган вақтда содир бўлган ушбу ҳолат Россия ва Озарбайжон ўртасидаги дўстликни шубҳа остига қўймаслигини айтди.
“У ўз танловини Россия фойдасига эмас, балки Хитой, Россия ва Озарбайжон ўртасидаги интеграция лойиҳалари фойдасига қилди. Худди шу танловни Қозоғистон ҳам қилиши керак. Акс ҳолда у Хитой ва Россия билан яқин шерикчилик муносабатларидан чиқиб кетади”, - дейди Алексей Зубец.
Болтиқбўйи мамлакатлари - соф ғарбпараст сиёсат олиб бориши аниқ. Россия билан иқтисодий муносабатларнинг узилиши - иқтисодий таназзулни албатта давом эттиради. Бу Литва, Латвия ва Эстония учун одатий ҳолдир. Ҳар учала ҳолатда ҳам иқтисод турғунлашади.
Молдова ҳақида гапирадиган бўлсак, у бир ваытда "икки стулда ўтиришга" ҳаракат қилмоқда. Иккинчидан у, албатта, ўзининг транзит позициясидан фойдаланишга ҳаракат қилади.
Бошқа томондан, улар Россия ва Европа ўртасида ўзига хос нейтрал воситачи бўлиб қолади ва воситачилик эвазига пул ишлашга ҳаракат қилишлари аниқ. Бунда улар муваффақият қозониши ҳам мумкин.
Рубл курсининг ўзгарувчанлиги, албатта, собиқ Иттифоқ республикалари валюталарига таъсир қилади. Уларнинг барчаси Россияга қаттиқ боғлиқ ва Россияда содир бўлаётган ҳар қандай муаммо уларда ўз аксини топади.
Инфляция ва девальвация нафақат Россияда, балки Марказий Осиё республикаларида ва Болтиқбўйида ҳам бўлиши мумкин. Бизнинг ҳар қандай муаммоларимиз уларнинг иқтисодига ҳам тегишли”, - дейди Алексей Зубец.
Собиқ СССР давлатлари қандайдир тарзда Россияга нисбатан санкциялар босимида иштирок этса, уларнинг ўзлари иқтисодий муаммоларга дуч келишади. "Россия иқтисодиёти улар учун ўзларининг молиявий фаровонлиги нуқтаи назаридан жуда кўп нарсани англатади", деб таъкидлайди эксперт.
Ҳар доим Россия Федерациясининг ички муаммолари ушбу мамлакатлар иқтисодиётида ўз маҳсулотларига Россия талабининг пасайиши шаклида намоён бўлган. Бу ҳам барча қўшниларга босимнинг қўшимча омилидир”.
Хулоса
Хулоса қилиб айтганда, санкцияларга қўшилмаслик учун вақтинчалик ечимлар бутун постсовет ҳудудида топилишига ишончим комил, дейди эксперт. - Яна бир бор айтаман, бу санкцияларнинг ҳеч бири Россия иқтисодиёти учун ҳалокатли эмас”.
Ушбу санкциялар йил охирида Россияда инфляцияни 10% га етказиши мумкин. Рубл курси эса 1 доллар учун 80-90 рубл оралиғида қолади. Марказий банк унинг 90 рублдан ошиб кетишига қўймайди. Йилнинг иккинчи ярмига келиб, рублнинг барқарорлашуви ва мустаҳкамланиши, Украинадаги вазият тинчланганидан сўнг, биз аввалги ҳолатга қайтишни кўришимиз мумкин, дейди Алексей Зубец.
* Ушбу санкцияларда Россия йирик бизнесменлари ва амалдорларига қарши киритилган санкциялар ҳисобга олинмаган.
Манбаалар: АҚШ Молия вазирлиги, Еврокомиссия, Канада ҳукумати, Япониянинг Kyodo ахборот агентлиги, очиқ манбаалар.