Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия ҳарбийлари Мелитополь шаҳрини тўлиқ назорат остига олди

© Sputnik / Konstantin Mihalchevskiy / Медиабанкка ўтишВоеннослужащие ВС РФ в автомобиле колонны военной техники в Армянске
Военнослужащие ВС РФ в автомобиле колонны военной техники в Армянске - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.02.2022
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучлари Мелитополь шаҳрида провокацияларни олдини олиш учун барча ҳаракатларни амалга оширмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Россия ҳарбийлари Украина Жанубида Азов денгизи бўйида жойлашган Мелитополь шаҳри устидан тўлиқ назорат ўрнатишди, деб хабар қилмоқда Россия Мудофаа вазирлиги.
"Россяи Қуролли кучлари томонидан Мелитополь шаҳри устидан тўлиқ назорат ўрнатилди. <...> Россия ҳарбийлари тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва Украина махсус хизматлари ва миллатчилари томонидан уюштирилиши мумкин бўлган провокацияларни олдини олиш учун барча ҳаракатларни амалга оширмоқда", - дейилган расмий хабарда.
Мудофаа вазирлигининг расмий вакили айтишига кўра, миллатчи батальонлар ташлаб кеттаётган ҳудудларда кўприк, электростанция ва бошқа объектларни портлатиб кетишмоқда.
Маълумот учун, 25 февраль куни Украина президенти Владимир Зеленский дастлаб Россия билан музокаралар ўтказишга тайёр эканини маълум қилган эди, лекин кейинчалик ушбу фикрдан қайтиб, аҳоли турар жойлари ичкарисида қуроллар жойлаштиришни бошлаган, Еиевда аҳолига бир неча ўн минг ўқотар қуроллар тарқатган эди. Шундан сўнг, Россия президенти Владимир Путин украиналик ҳарбийларга мурожаат қилиб, ҳокимиятни ўз қўлига олишни таклиф қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни Россия томонидан Донбасс ҳудудида махсус ҳарбий операция бошланган эди. Унинг мақсади Украинани босиб олиш эмас, Украина ҳудудидаги ҳарбий инфратузилмани йўқ қилиш ва миллатчилардан тозалаш. Ҳарбий операция давомида Россия Қуролли кучлари Украина шаҳарларига, аҳоли пунктларига зарба бергани йўқ. Фақат аниқ нишонга олувчи қуроллар ёрдамида ҳарбий объектлар йўқ қилинмоқда.
Янгиликлар лентаси
0