Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Зеленский офиси музокараларга тайёр эканини маълум қилди

© REUTERS / Matt Dunham / PoolПрезидент Украины Владимир Зеленский на Мюнхенской конференции по безопасности
Президент Украины Владимир Зеленский на Мюнхенской конференции по безопасности - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.02.2022
Oбуна бўлиш
Зеленский офиси Украинанинг нейтрал мақоми тўғрисида Россия билан музокараларга тайёр эканини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Украина ўзининг нейтраль мақоми тўғрисида Россия билан музокаралр олиб боришга тайёр деб эълон қилмоқда ОАВлар Владимир Зеленский офиси раҳбарига асосланиб. РИА Новости хабарига асосан.
- Лекин Киевга хавфсизлик кафолатлари керак, деб қўшимча қилинган хабарда.
Маълумот учун, Украина президенти Владимир Зеленский бир неча соат олдин Украина ёлғиз қолгани ҳақида баёнот берган эди.

"Бугун тонгда Украина бир ўзи қолди. Дунё давлатлари вазиятни узоқдан туриб кузатишмоқда. Киритилган санкциялар етарли эмас", - деган эди Украина президенти.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 24 февраль куни Донбассда махсус ҳарбий операция ўтказилишини маълум қилган эди. Россия президенти Украинани оккупация қилиш нияти йўқлигини, фақат уни демилитаризация ва денацификация қилиш нияти борлигини хабар қилган эди. Шунингдек Путин Украина ҳарбийларига ҳукуматнинг жинояткорона буйруқларини бажрмасликни, қуролларини топшириб уйга кетишни сўраган эди.
Россия Мудофаа вазирлиги Украина шаҳарлари, аҳоли турар жойлари армия гарнизонларига ҳеч қандай артиллерия, ракета ва авиация зарбалари бермаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Зарбалар фақат ҳарбий инфратузилмага берилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0