Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Ўзбекистон ЕОИИнинг айрим лойиҳаларида иштирок этади

© Sputnik / Медиабанкка ўтишФлаги стран-участниц ЕАЭС и государств-наблюдателей при союзе
Флаги стран-участниц ЕАЭС и государств-наблюдателей при союзе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.02.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ЕОИИ иқлим, рақамлаштириш ва логистика лойиҳаларига қўшилмоқчи.
Ўзбекистон ЕОИИ иқлим, рақамлаштириш ва логистика лойиҳаларига қўшилмоқчи.
Бу ҳақда Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида мамлакат бош вазири Абдулла Арипов маълум қилди.
“Ҳурматли ҳамкасблардан бугунги йиғилишда кўриб чиқилган электрон тижоратни ривожлантириш, темир йўл юкларини рақамлаштириш, “Евроосиё экспресс” логистика лойиҳаси ва иқлим масалалари бўйича ҳамкорлик каби ташаббусларда Ўзбекистон иштирокини маъқуллашни сўрайман”, — деди Арипов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёев ўтган йил декабр ойида бўлиб ўтган ЕОИИ давлатлари раҳбарларининг саммитида Евроосиё ҳудудида муҳим бизнес ташаббус ва дастурларини амалга оширишда кузатувчи-давлатларни фаолроқ жалб этиш ҳамда ЕОИ комиссияси органларида кузатувчи давлатларнинг иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш таклифларини билдирганди.
24-25 феврал кунлари Нур-Султонда бўлиб ўтган Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши якунлари бўйича имзоланган ҳужжатлар рўйхати эълон қилинди. Sputnik Қозоғистон.
Улардан бири - “Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқининг айрим ташаббусларида иштирок этиши тўғрисида”ги масала бўйича кўрсатма.
“Биз Ўзбекистон Республикасининг кузатувчи-давлат мақомини ҳисобга олган ҳолда ЕОИИнинг алоҳида лойиҳалар бўйича ишида иштирок этиш ташаббусини кўриб чиқдик”, - деди Қирғизистон бош вазири Оқилбек Жапаров Евроосиё ҳамкорлиги йиғилиши якунлари бўйича матбуотга берган интервьюсида.
Айни вақтда ЕОИИ аъзолари - Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Беларус ва Арманистон. Кузатувчи-давлатлар – Ўзбекистон, Молдова, Куба.
Ўзбекистон барча очиқ тадбирларда ва муҳокамаларда иштирок этиш имкониятига эга, бу эса бу иттифоққа кейинги интеграция тўғрисида якуний қарор қабул қилишга имкон беради.
Янгиликлар лентаси
0