Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Ҳар куни бадантарбия қилганда организмда нималар содир бўлади

© Sputnik / Артур Лебедев / Медиабанкка ўтишЗабег по чайным плантациям в Сочи
Забег по чайным плантациям в Сочи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.02.2022
Oбуна бўлиш
Ҳар куни тонгда 20 дақиқа бадантарбия қилиш нафақат ортиқча вазн билан курашишга, балки саломатликда пайдо бўлиши мумкин бўлган жиддий муаммоларни олдини олишга ёрдам беради.
Тонгги жисмоний машқлар билан айнан қандай муаммоларни олдини олиши мумкин? Бу ҳақида югуриш ва умумий жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Евгений Шувакин РИА Новостига батафсил сўзлаб берди.

Бадантарбия - соғлом суяклар гарови

40 ёшдан сўнг инсон суяклари нозиклаша бошлайди. Скелет ҳар доим ўзгаради, бироқ бу билинмайди. Суяклар тўқимасида моддалар алмашинуви жараёнлари доимо давом этади. Кемирчак ҳужайралари - хондроцитлар - коллаген (эластиклик учун масъул бўлган бириктирувчи оқсил) ишлаб чиқаради, аммо бу жараён ёш ўтиши билан секинлашади.
“Бу жараён билан боғлиқ муаммоларни олдини олиш учун энг яхши усул - жисмоний фаоллик ҳисобланади, масалан, пиёда юриш, йога ёки тонгги бадантарбия. Агар бир ҳафтада 150 дақиқа спорт билан шуғуллансангиз, суякларда моддалар алмашинувини тезлаштирган бўласиз. Бу билан турли хил суяк синишларидан ва 50 ёшдан сўнг остеопороздан ўзингизни суғурталаган бўласиз. Танада бузилишлар мушакларда фаоллик йўқлигида пайдо бўлиши мумкин. Бунда мушаклар нозиклашади ва скелет учун таянч бўлмай қолади”, - дейди мураббий.

Иккинчи юракка эга бўласиз

Жисмоний фаоллик вақтида юрак тезроқ уради: томирларга суриладиган қон миқдори ошади.
“Одатда кафт ва тўпиқлари доимо совуқ ҳароратда бўладиган инсонлар учун бадантарбия жуда зарур. Суякда қон босими кўтарилади, капиллярлар фаоллашади. Жисмоний фаолликдан кейин ҳар бир капиллярнинг диаметри икки баробар ортади. Яъни, тана ҳужайралари ҳам икки баробар кўп озиқланиш ва зарур гормонларни олади, - дейди Евгений Шувакин.

Қондаги шакар миқдорини назоратга оласиз

Машғулотлар вақтида ҳужайралар инсулиндан самарали фойдаланади. Бу ортиқча вазн туфайли қандли диабет келиб чиқиш эҳтимоли бўлган инсонларда ҳаттоки касаллик ирсий бўлса ҳам пайдо бўлиш хавфини камайтиради.

Ортиқча вазндан халос бўласиз

“Масалан вазнингиз 60 кг бўлса ва 20 дақиқа мобайнида жуда интенсив бўлмаган машқлар бажармасангиз ҳам тахминан 80-90 килокалорий йўқотасиз. Бу кўп эмас, бироқ бу туфайли метаболизм тезлашади ва кун давомида тана кўпроқ энергия сарфлайди”, - дейди мураббий.
Мураббийнинг маълум қилишича, 21 кун узлуксиз жисмоний фаоллик билан шуғулланганда тонгги бадантарбия ҳар кунги одатга айланади.
“Беш соат ёки ундан ортиқ вақт мобайнида фақат ўтирган ҳолда ишлашда гиподинамия ривожланади. Бу фақатгина мушаклар атрофияси эмас, балки комплекс ҳолат бўлиб, тушкунлик, чарчоқ ҳисси каби оқибатлари билан хавфлидир. Бунда ҳатто дам олиш ҳам таъсир қилмайди. Ишчанлик қобилияти пасаяди, иштаҳа йўқолади ёки аксинча инсон қанча кўп еса ҳам тўймайди. Шунинг учун ҳам 15-20 дақиқа бўлса ҳам тонгда бадантарбия қилиш зарур. Бадантарбия тетиклик қувватини беради, эндорфинлар (қувонч гормони) миқдорини кўпайтиради ва ҳаракат қилишга хоҳишни рағбатлантиради”, - дейди Евгений Шубакин.
Янгиликлар лентаси
0