https://sputniknews.uz/20220225/eoii-ozbekiston-temir-yol-va-avto-transportda-yolovchilarni-tashishni-tiklashni-taklif-qildi-22982538.html
ЕОИИ: Ўзбекистон темир йўл ва авто транспортда йўловчиларни ташишни тиклашни таклиф қилди
ЕОИИ: Ўзбекистон темир йўл ва авто транспортда йўловчиларни ташишни тиклашни таклиф қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов темир йўл ва автотранспортда йўловчи ташишни тиклашни таклиф қилди.
2022-02-25T14:25+0500
2022-02-25T14:25+0500
2022-02-25T19:17+0500
иқтисод
ўзбекистон ва еоии
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/790/13/7901345_0:0:1200:676_1920x0_80_0_0_704def2443938c3c306314374f4ae3ea.jpg
Бугун Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов темир йўл ва автотранспортда йўловчи ташишни тиклашни таклиф қилди.Унинг таъкидлашича, 2025-йилгача Евроосиё иқтисодий интеграциясининг стратегияси транспорт инфратузилмасини, жумладан, ЕОИИни “Битта белбоғ, битта йўл” ташаббуси билан боғлаш доирасида ривожлантиришни назарда тутади.Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов на пандемия қийинчиликлари на салбий оқибатлари республика ва ЕОИИ давлатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмининг ўсишини тўхтата олмаганини таъкидлади.2021 йил охирида у 30 фоизга ошди ва қарийб 13 миллиард долларни ташкил қилди.ЕОИИ аъзолари - Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Беларус ва Арманистон. Кузатувчи-давлатлар – Ўзбекистон, Молдова, Куба.Ўзбекистон барча очиқ тадбирларда ва муҳокамаларда иштирок этиш имкониятига эга, бу эса бу иттифоққа кейинги интеграция тўғрисида якуний қарор қабул қилишга имкон беради.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/790/13/7901345_133:0:1200:800_1920x0_80_0_0_a5ba22fd56e398980f4207b69cfc247f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
арипов темир йўл транспортда йўловчи ташишни тиклаш
арипов темир йўл транспортда йўловчи ташишни тиклаш
ЕОИИ: Ўзбекистон темир йўл ва авто транспортда йўловчиларни ташишни тиклашни таклиф қилди
14:25 25.02.2022 (янгиланди: 19:17 25.02.2022) Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов темир йўл ва автотранспортда йўловчи ташишни тиклашни таклиф қилди.
Бугун Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов темир йўл ва автотранспортда йўловчи ташишни тиклашни таклиф қилди.
“Дунёда эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашуви кузатилаётгани ва мамлакатимизда аҳолини эмлаш ишлари олиб борилаётганини ҳисобга олиб, темир йўл ва автомобил транспортида йўловчиларни ташишни қайта тиклаш вақти келди, деб ҳисоблаймиз”, - деди Ўзбекистон бош вазири.
Унинг таъкидлашича, 2025-йилгача Евроосиё иқтисодий интеграциясининг стратегияси транспорт инфратузилмасини, жумладан, ЕОИИни “Битта белбоғ, битта йўл” ташаббуси билан боғлаш доирасида ривожлантиришни назарда тутади.
“Шу нуқтаи назардан “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли қурилиши лойиҳасини реал амалга ошириш минтақавий транспорт тармоғининг муҳим бўғинига айланиши мумкин”, - деб қўшимча қилди Арипов.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов на пандемия қийинчиликлари на салбий оқибатлари республика ва ЕОИИ давлатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмининг ўсишини тўхтата олмаганини таъкидлади.
2021 йил охирида у 30 фоизга ошди ва қарийб 13 миллиард долларни ташкил қилди.
“Товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш мақсадида санитария, фитосанитария ва ветеринария талабларини техник жиҳатдан тартибга солиш нормаларини уйғунлаштириш ва ўзаро эътироф этиш бўйича биргаликдаги ишларни давом эттириш зарур”, — деб қўшимча қилди Арипов.
ЕОИИ аъзолари - Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Беларус ва Арманистон. Кузатувчи-давлатлар – Ўзбекистон, Молдова, Куба.
Ўзбекистон барча очиқ тадбирларда ва муҳокамаларда иштирок этиш имкониятига эга, бу эса бу иттифоққа кейинги интеграция тўғрисида якуний қарор қабул қилишга имкон беради.