https://sputniknews.uz/20220225/dariga-nazarboeva-parlament-deputatligidan-voz-kechdi-22976011.html
Дарига Назарбоева парламент депутатлигидан воз кечди
Дарига Назарбоева парламент депутатлигидан воз кечди
Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизи – Дарига Назарбоева парламент депутатлигидан истеъфога чиқишини маълум қилди.
2022-02-25T11:15+0500
2022-02-25T11:15+0500
2022-02-25T11:15+0500
дунёда
қозоғистон
нурсултон назарбоев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1044/70/10447064_0:133:2786:1700_1920x0_80_0_0_cd88309fba7730b4fec8b7f71b19fc83.jpg
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизи – Дарига Назарбоева парламент депутатлигидан истеъфога чиқишини маълум қилди.Унинг таъкидлашича, энди у ўзини бутунлай ижтимоий, гуманитар, маданий ва хайрия ишларига бағишлай олади.Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар берди.Дариға Назарбоева Nur Otan партиясига овоз берган Қозоғистон халқига, партиядошлари ва мамлакат раҳбариятига билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдирди.Унинг сўзларига кўра, “қора январ”нинг аччиқ сабоқларини ўрганиш ва бу бошқа ҳеч қачон такрорланмаслиги учун ҳамма чораларни кўриш керак.Эслатиб ўтамиз, Дарига Назарбоева январ ойи бошидан бери парламент мажлисларига келмаганди.Феврал бошида у ҳамон маош тўланмайдиган таътилда эканлиги, Нур-Султонда коронавирусдан сўнг ҳозирда соғлиғини тиклаётгани ҳақида хабар берилганди.
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1044/70/10447064_267:0:2786:1889_1920x0_80_0_0_f8fb9466f5f350e13a791bb196e0bc5d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дарига назарбоева парламент депутатлигидан воз кечди
дарига назарбоева парламент депутатлигидан воз кечди
Дарига Назарбоева парламент депутатлигидан воз кечди
Қозоғистон собиқ президентининг тўнғич қизи Дарига Назарбоева парламент депутатлигидан воз кечди.
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизи – Дарига Назарбоева парламент депутатлигидан истеъфога чиқишини маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, энди у ўзини бутунлай ижтимоий, гуманитар, маданий ва хайрия ишларига бағишлай олади.
Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар берди.
Дариға Назарбоева Nur Otan партиясига овоз берган Қозоғистон халқига, партиядошлари ва мамлакат раҳбариятига билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдирди.
"Мамлакатимизда содир бўлган фожиали январ воқеалари фақат тинчлик ва жамият бирлиги Қозоғистонга фаровонлик ва тараққиёт олиб келишини кўрсатди. Бўлиб ўтган тартибсизликлар бутун халқ учун жуда катта фожиадир. Шу боис холис тергов ўтказиш, айбдорларни жазолаш, бегуноҳларни озод қилиш зарур”, - деди Назарбоева.
Унинг сўзларига кўра, “қора январ”нинг аччиқ сабоқларини ўрганиш ва бу бошқа ҳеч қачон такрорланмаслиги учун ҳамма чораларни кўриш керак.
Эслатиб ўтамиз, Дарига Назарбоева январ ойи бошидан бери парламент мажлисларига келмаганди.
Феврал бошида у ҳамон маош тўланмайдиган таътилда эканлиги, Нур-Султонда коронавирусдан сўнг ҳозирда соғлиғини тиклаётгани ҳақида
хабар берилганди.