Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина олийгоҳларида таълим олаётган ўзбекистонликларга мурожаат қилинди

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишКабинет информатики. Архивное фото
Кабинет информатики. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик талабаларга ўқишни ўз Ватанларида масофавий шаклда давом эттириш имкониятларини кўриб чиқиш тавсия қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Украина олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабларга мурожаат қилди.
Талабалардан Ўзбекистонга вақтинчалик жўнаб кетган тақдирда ўқишларини сақлаб қолиш юзасидан саволлар келиб тушган.
Элчихона хабарига кўра, Украина Таълим ва фан вазирлиги 2022 йил 25 январь кунидаги № 1/1266 ва 15 февраль кунидаги 1/2588-22 сонли хатлари билан Украинанинг барча олий ўқув юртларига масофавий таълимни жорий этиш ва ҳар қандай ҳолатда ҳам талабаларни ўқишдан четлаштирмасликни тавсия қилган. Бу талабалар ўз хоҳиш-истаклари билан ўқишни тарк этиш ҳолатларига тегишли эмас.
Бу қоида тиббиёт соҳасида таълим олаётган талабалардан ташқари барча йўналишдаги ўқувчиларга амал қилади.
“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда ҳамда авиа қатновда кузатилаётган узилишлар сабабли ўзбекистонлик талабаларга ўқишни ўз Ватанларида масофавий шаклда давом эттириш имкониятларини кўриб чиқиш тавсия қилинади”, - дейилган хабарда.

Мавзуга оид:

UzAirways Украинага парвозларни вақтинчалик тўхтатди
Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси фуқароларга мурожаат қилди
Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди
Янгиликлар лентаси
0