Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

ТИВ Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари ва талабаларига баёнот билан чиқди

© Sputnik, Alexey TikhomirovПосольство Узбекистана в России
Посольство Узбекистана в России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Oбуна бўлиш
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон фуқароларига баёнот билан чиқди.
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шу жумладан, Россиянинг Украинага яқин ҳудудларида жойлашган олий ўқув юртлари талабалари учун хавотирланишга сабаб ва асослар йўқлигини маълум қиламиз, деб ёзган ТИВ расмий вакили Юсуп Кабулжанов.
Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги Элчихонаси ҳамда Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси Россия Федерациясининг тегишли вазирлик ва идоралари билан яқин ва доимий алоқада бўлиб турибди.
Фуқаролар учун бирон бир хавф-хатар юзага келганда, тезкор равишда тегишли чоралар кўрилади.
Зарур ҳолларда фуқаролар қуйидаги алоқа рақамларига мурожаат қилишлари мумкин:
Ўзбекистон Республикасининг Москвадаги Элчихонаси: +7 499 230-00-76, +7 499 230-00-32;
Ростов-Дондаги Бош консулхона: +7 988 586-59-82, +7 918 554-04-76, +7 988 586-70-35, +7 988 586-59-82.
Янгиликлар лентаси
0