Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия Украина шаҳарларига зарба бергани йўқ - Мудофаа вазирлиги

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишМинистерство обороны России
Министерство обороны России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг тинч аҳолисига ҳеч қандай зарба бермаётганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 24 фев - Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги Украина шаҳарларига ҳеч қандай зарбалар бермаётганини маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.
"Россия Қуролли кучлари Украина шаҳарларига ҳеч қандай артиллерия, ракета ёки авиация зарбалари бераётгани йўқ" - дейилган МВ хабарида.
Маълумот учун, бироз олдин Украина ОАВлари Киев, Краматорск, Одесса, Харков ва Бердянск шаҳарларида портлаш овозлари эшитилгани ҳақида хабар қилишган эди.
Россия президенти 24 февраль куни эрталаб Украинада вазият кескин тус олганини ва у Россиядан тезкор қарорлар қабул қилишни талаб қилаётгани ҳақида маълум қилган эди. Владимир Путин шунингдек Россия Украинани оккупация қилиш режаси йўқлигини, фақат уни демилитаризаия қилишни режалаштираётганини маълум қилди.
"Юқори аниқликда зарба берувчи қуроллар ёрдамида Украина ҳарбий инфратузилмаси, ҳаво мудофаа объектлари, аэродромлар ва авиацияси ишдан чиқарилмоқда", - деган эди Россия президенти.
Тинч аҳолига ҳеч қандай хавф йўқ. деб ишонтиришди Мудофаа вазирлигида.
Донбассда вазият кескинлашуви
Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда Донбассда вазият кесин ўзгарди. Киев туташув чизиғи яқинида ўз армиясининг катта қисмини жамлади ва ДХР ҳамда ЛХР ҳудудларини тўхтовсиз ўққа тута бошлади. Украина Қуролли кучлари бостириб кириши хавфи остида ДХР ва ЛХр аёллар, болалар ва қарияларни эвакуация қилишни бошлади.
21 февраль куни ДХР ва ЛХР раҳбарлари Россия президентига уларни тан олишни сўраб мурожаат қилишди. Шундан сўнг Россия президенти Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан маслаҳатлашган ҳолда, ушбу республикаларда тинчликни таъминлаш, қон тўкилишининг олдини олиш мақсадида, уларнинг суверенитетини дарҳол тан олишга қарор қилганини эълон қилди.
Чоршанба, 24 февралга ўтар оқшомида ДХР ва ЛХР Россияга ҳарбий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Янгиликлар лентаси
0