Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишОбращение президента РФ В. Путина
Обращение президента РФ В. Путина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Oбуна бўлиш
Украинанинг, НАТО таъсири остида, Россия учун доимий хавфга айланишига йўл қўйиб бўлмайди - Путин.
ТОШКЕНТ, 24 фев - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операия ўтказилиши ҳақида эълон қилди.
"Вазият биздан қатъий ва кечиктириб бўлмас чоралар кўришни талаб қилмоқда. Донбассдаги халқ республикалари Россияга ёрдам сўраб мурожаат қилишди. БМТ Низомининг 7 қсми 51 бандига кўра, Россия Хавфсизлик Кенгашининг қарорига ҳамда ДХР ва ЛХР билан тузилган дўстлик ва ўзаро ёрдам шартномаларига асосан, мен махсус ҳарбий операция ўтказишга қарор қилдим", - Деди Владимир Путин Россия фуқароларига қилган мурожаатида.
Президент айтишига кўра, Россия Украинани оккупация қилиш ниятида эмас, лекин Москва Украинани демилитаризация қилишга ҳаракат қилади.
"Россия махсус операциясининг мақсади - киев режими томонидан саккиз йилдан буён таҳқирлаб келинаётган, геноцид қилинаётган одамларни ҳимоя қилиш, тинч аҳолига, жумладан Россия фуқароларига нисбатан ҳам кўплаб жиноятлар қилган кишиларни судга бериш", - деди Путин.
Россия раҳбарининг сўзларига кўра, Украина ҳудудида Россиянинг ненационалист кучлар билан тўқнашуви аниқ. "Улар тайёрланмоқда, қулай вақт кутмоқда. Энди бўлса ядров қурол талаб қилишмоқда. Биз бунга йўл қўймаймиз", - деди Путин.
Агар Украина томонидан доимий хавф тарқалиб турган вақтда, Россия ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди, Украинани шимолий альянс томонидан ўзлаштирилишига йўл қўйиб бўлмайди.
"Россия сиёсатининг асосида - озодлик туради. Ушбу ҳуқуқдан Украинанинг барча аҳолиси фойдаланиши мумкин. Ҳар бир киши ўз ва ўз авлодлари келажагини ўзи ҳал қилиши мумкин. Биз ушбу ҳуқуқдан Украина ҳудудида яшаётган барча миллатлар фойдаланишга ҳақли деб ҳисоблаймиз. Буни истаган ҳар бир киши", - деб қўшимча қилди Россия президенти.
Путин шунингдек, СССРдаврида ҳозирги Украина ташкил қилинаётган вақта у ёки бу ҳудудда яшаётган аҳоли фикрини ҳеч ким сўрамаганини ҳам эсга олди.
Янгиликлар лентаси
0