Оролбўйининг флора ва фаунасини яхшилаш бўйича миллий дастур ишлаб чиқилади

Oбуна бўлиш
Президент Шавкат Мирзиёев Орол денгизининг қуриган жойига бориб, вазиятни кўрди.
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Оролбўйининг флора ва фаунасини яхшилаш бўйича 5 йиллик миллий дастур ишлаб чиқилади. Президент Шавкат Мирзиёев Орол денгизига ташрифи чоғида мутасаддилар олдига шундай вазифани қўйди.
Орол денгизининг қуриган тубидан миллионлаб тонна чанг ва заҳарли тузлар кўтарилиб, катта ҳудудга тарқалар эди. Президент 2018 йили Мўйноққа ташрифи чоғида олимлар билан маслаҳатлашиб, у ерда шўрга чидамли ўсимликлар экиш вазифасини белгилаган эди.
Давлат раҳбарига шу борада қилинган ишлар ҳақида ахборот берилди.
Ўтган йилларда денгизнинг сув қуриган қисмида 1 миллион 524 минг гектар тўқайзор барпо этилган. Бунинг учун саксовул, қорабўроқ, қандим, черкез каби чўл ўсимликларидан қарийб 6 минг тонна уруғ тайёрланиб, қийин шароитларда экилган. Бу ишларда 4 мингдан зиёд ишчи қатнашиб, 1 минг 600 дона техника, самолётлар жалб этилган.
Таъкидланишича, жорий йилда 100 минг гектар майдонда “яшил қоплама” барпо қилиш режалаштирилган. Бугунги кунда шундан 26 минг гектарида иш бошланган, 562 тонна уруғлар тайёрланган. Шунингдек, 100 гектар майдонда кўчатхона ташкил қилинмоқда.
Президент бу ерда экологлар ва ўрмон хўжалиги мутахассислари билан суҳбатлашди.

“Биз шу мураккаб шароитда экиш бўйича катта тажриба орттирдик. Бу ерга ўзим келишимдан мақсад - энди бу ишларни илмий асосланган тарзда давом эттирамиз”, - деди Мирзиёев.

Илмий изланишлар қилиб, ҳудуд тупроғига мос навлар яратиш, кейинги босқичда чорвачиликни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди.
© Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизматиПрезидент Шавкат Мирзиёев Орол денгизининг қуриган жойига бориб, вазиятни кўрди
Президент Шавкат Мирзиёев Орол денгизининг қуриган жойига бориб, вазиятни кўрди - Sputnik Ўзбекистон
1/7
Президент Шавкат Мирзиёев Орол денгизининг қуриган жойига бориб, вазиятни кўрди

2/7

3/7

4/7

5/7

6/7

7/7

Янгиликлар лентаси
0