https://sputniknews.uz/20220224/fuqarolarga-151-mlrd-som-keshbek-tolab-berildi--dsq-22946349.html
Фуқароларга 15,1 млрд сўм кешбэк тўлаб берилди – ДСҚ
Фуқароларга 15,1 млрд сўм кешбэк тўлаб берилди – ДСҚ
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 86,7 минг нафар истеъмолчига харидлардан қайтадиган 15,1 млрд сўм кешбэк тўлаб берилди. Ўтган ой мобайнида 276 302 та харид чекига ҳисобланган яна 5,4 млрд сўмдан ортиқ кешбэк тўланмасдан қолмоқда.
2022-02-24T12:10+0500
2022-02-24T12:10+0500
2022-02-24T12:10+0500
иқтисод
кешбэк
давлат солиқ қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/02/22501707_47:139:1280:833_1920x0_80_0_0_f8f80ce03ad84969bd4eea6edbc67f32.jpg
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Ўзбекистонда 86,7 минг нафар истеъмолчига харидлардан қайтадиган 15,1 млрд сўм кешбэк тўлаб берилди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар берди.Таъкидланишича, ўтган ой мобайнида 276 302 та харид чекига ҳисобланган яна 5,4 млрд сўмдан ортиқ кешбэк тўланмасдан қолмоқда.Бунга 17 517 та тадбиркорлик субъектларининг солиқ ҳисоботларидаги камчиликлар сабаб бўлмоқда:- 2 763 та тадбиркор (ҳисобланган кешбек 2,6 млрд сўм) ҳисоботларида чек маълумотлари тўлиқ акс эттирилмаган;- 12 406 та тадбиркор (ҳисобланган кешбек 1,4 млрд сўм) умуман ҳисобот топширмаган;- 2 348 та тадбиркорнинг 1 млн сўмдан юқори солиқ қарзи мавжуд (ҳисобланган кешбек 1,4 млрд сўм).Тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботлари топширилиши, камчиликлар тузатилиши ҳамда уларнинг қарздорлиги камайиши бўйича кунлик ўзгаришлар реал вақт режимида инобатга олиниб, ҳисобланган кешбэк суммаси тасдиқланади.Аввалроқ январь ойида амалга оширилган ва “Soliq” иловасида рўйхатдан ўтказилган харидлардан қайтадиган 1 фоизлик кешбэк 21−25 февраль кунлари тўлаб берилиши хабар қилинган эди.2022 йил 1 январдан бошлаб чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харид қилиб, харид чекини мобил иловада рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи қайтарилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/02/22501707_242:131:1077:757_1920x0_80_0_0_81fea6105e24e4111d8d84d992c6a8b2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
харид чекини рўйхатдан ўтказиш кешбэк 1 фоизлик кешбэк солиқ иловасидан фойдаланиш тартиби қандай кешбэк олиш мумкин харидлардан қайтадиган кешбэк xarid chekini ro‘yxatdan o‘tkazish keshbek 1 foizlik keshbek soliq ilovasidan foydalanish tartibi qanday keshbek olish mumkin xaridlardan qaytadigan keshbek
харид чекини рўйхатдан ўтказиш кешбэк 1 фоизлик кешбэк солиқ иловасидан фойдаланиш тартиби қандай кешбэк олиш мумкин харидлардан қайтадиган кешбэк xarid chekini ro‘yxatdan o‘tkazish keshbek 1 foizlik keshbek soliq ilovasidan foydalanish tartibi qanday keshbek olish mumkin xaridlardan qaytadigan keshbek
Фуқароларга 15,1 млрд сўм кешбэк тўлаб берилди – ДСҚ
86,7 минг киши харидлардан қайтадиган 1 фоизлик кешбэкка эга бўлган ва уларга бу пуллар тўлаб берилган.
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Ўзбекистонда 86,7 минг нафар истеъмолчига харидлардан қайтадиган 15,1 млрд сўм кешбэк тўлаб берилди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси
хабар берди. Таъкидланишича, ўтган ой мобайнида 276 302 та харид чекига ҳисобланган яна 5,4 млрд сўмдан ортиқ кешбэк тўланмасдан қолмоқда.
Бунга 17 517 та тадбиркорлик субъектларининг солиқ ҳисоботларидаги камчиликлар сабаб бўлмоқда:
- 2 763 та тадбиркор (ҳисобланган кешбек 2,6 млрд сўм) ҳисоботларида чек маълумотлари тўлиқ акс эттирилмаган;
- 12 406 та тадбиркор (ҳисобланган кешбек 1,4 млрд сўм) умуман ҳисобот топширмаган;
- 2 348 та тадбиркорнинг 1 млн сўмдан юқори солиқ қарзи мавжуд (ҳисобланган кешбек 1,4 млрд сўм).
Тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботлари топширилиши, камчиликлар тузатилиши ҳамда уларнинг қарздорлиги камайиши бўйича кунлик ўзгаришлар реал вақт режимида инобатга олиниб, ҳисобланган кешбэк суммаси тасдиқланади.
Аввалроқ январь ойида амалга оширилган ва “Soliq” иловасида рўйхатдан ўтказилган харидлардан қайтадиган 1 фоизлик кешбэк 21−25 февраль кунлари тўлаб берилиши
хабар қилинган эди.2022 йил 1 январдан бошлаб чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харид қилиб, харид чекини мобил иловада рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга ой якуни билан харид суммасининг
1 фоизи қайтарилади.