https://sputniknews.uz/20220223/umurzakov-afgoniston-muvaqqat-hukumati-rahbari-bilan-uchrashdi-22919990.html
Умурзаков Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари билан учрашди
Умурзаков Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари билан учрашди
Sputnik Ўзбекистон
Кобулда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзаков Афғонистон Муваққат ҳукумати раҳбари вазифасини бажарувчи Мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд билан Ўзбекистон-Афғонистон ҳамкорлигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
2022-02-23T10:09+0500
2022-02-23T10:09+0500
2022-02-23T10:09+0500
сиёсат
сардор умурзаков
афғонистон
толибон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/17/22919664_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_5e646114f69821701f08c0096ec5ed9b.jpg
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Кобулда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзаков Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари вазифасини бажарувчи Мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд билан Ўзбекистон-Афғонистон ҳамкорлигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматига кўра, музокаралар чоғида томонлар ўзаро муносабатларни комплекс кенгайтиришдан икки тараф ҳам манфаатдор эканликларини билдиришди.Савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича долзарб вазифалар кўриб чиқилди.Афғонистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, иқтисодий фаолиятни қайта тиклашни жадаллаштириш ва барқарор тинчликни сақлашга қаратилган ҳамкорликни тиклаш бўйича навбатдаги тадбирлар режалаштирилди."Термиз - Мозори-Шариф - Кобул - Пешовар" транс–афғон темир йўлини қуриш лойиҳаси, шунингдек, "Сурхон - Пули-Хумри" электр узатиш линиясини ўтказиш лойиҳасини амалга оширишга кўмаклашиш борасидаги навбатдаги тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.Шунингдек, Мозори Шариф шаҳридаги халқаро аэропорт фаолиятини тиклаш доирасида амалга оширилган ишлар учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирилган.Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов Кобулга келдиУчрашув якунида томонлар ўзбек-афғон ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этишни жадаллаштириш мақсадида мулоқотни ривожлантиришга келишиб олдилар.Толибларнинг Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олишиАвгуст ойи ўрталарида "Толибон"** аъзолари мамлакат пойтахти Кобулга бостириб кириб, президент саройини эгаллаб олишди.31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини батамом тарк этишди ва бу билан Афғонистондаги қарийб 20 йиллик америка кампанияси ўз якунига етди.Толиблар Афғонистоннинг муваққат ҳукумати таркибини эълон қилди.Муваққат ҳукуматни "Толибон"* биринчи бор ҳукумат тепасига келганида ТИВ раҳбари курсисини эгаллаган ва ҳозирга қадар БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошқариши маълум бўлди.*Ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/17/22919664_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_68d9fd597a2f431ca93de3b1cf4dd30a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сардор умурзаков афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари мулла муҳаммад ҳасан охунд ким
сардор умурзаков афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари мулла муҳаммад ҳасан охунд ким
Умурзаков Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари билан учрашди
Толиблар Мозори Шарифдаги халқаро аэропорт фаолиятини тиклаш доирасида амалга оширилган ишлар учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдиришди.
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Кобулда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзаков Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари вазифасини бажарувчи Мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд билан Ўзбекистон-Афғонистон ҳамкорлигини ривожлантириш масалаларини
муҳокама қилди. Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматига кўра, музокаралар чоғида томонлар ўзаро муносабатларни комплекс кенгайтиришдан икки тараф ҳам манфаатдор эканликларини билдиришди.
Савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича долзарб вазифалар кўриб чиқилди.
Афғонистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, иқтисодий фаолиятни қайта тиклашни жадаллаштириш ва барқарор тинчликни сақлашга қаратилган ҳамкорликни тиклаш бўйича навбатдаги тадбирлар режалаштирилди.
"Термиз - Мозори-Шариф - Кобул - Пешовар" транс–афғон темир йўлини қуриш лойиҳаси, шунингдек, "Сурхон - Пули-Хумри" электр узатиш линиясини ўтказиш лойиҳасини амалга оширишга кўмаклашиш борасидаги навбатдаги тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.
“Афғонистон томони ушбу йўналишда ҳамкорликни давом эттиришга ва лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этишга тайёрлигини билдирди”, - дейилган хабарда.
Шунингдек, Мозори Шариф шаҳридаги халқаро аэропорт фаолиятини тиклаш доирасида амалга оширилган ишлар учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирилган.
Учрашув якунида томонлар ўзбек-афғон ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этишни жадаллаштириш мақсадида мулоқотни ривожлантиришга келишиб олдилар.
Толибларнинг Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олиши
Август ойи ўрталарида "Толибон"** аъзолари мамлакат пойтахти Кобулга
бостириб кириб, президент саройини эгаллаб олишди.
31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини батамом тарк этишди ва бу билан Афғонистондаги қарийб 20 йиллик америка кампанияси ўз якунига етди.
Толиблар Афғонистоннинг муваққат ҳукумати таркибини эълон қилди.
Муваққат ҳукуматни "Толибон"* биринчи бор ҳукумат тепасига келганида ТИВ раҳбари курсисини эгаллаган ва ҳозирга қадар БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошқариши
маълум бўлди.*Ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.