https://sputniknews.uz/20220223/toshkentda-fevral-voqealari-ishtirokchilaridan-biriga-hukm-chiqarildi-22928046.html
Тошкентда февраль воқеалари иштирокчиларидан бирига ҳукм чиқарилди
Тошкентда февраль воқеалари иштирокчиларидан бирига ҳукм чиқарилди
Sputnik Ўзбекистон
Мирзо Улуғбек туман судида февраль воқеалари иштирокчиларидан бирига ҳукм чиқарилди. 53 ёшли судланувчи Ж. Ю.нинг 1999 йил 16 февраль куни амалга терактларга алоқадорлиги ўз исботини топган.
2022-02-23T17:49+0500
2022-02-23T17:49+0500
2022-02-23T17:56+0500
ҳодисалар
суд
террорчилар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/14/20983031_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_66c9348be67d297f143b52f6b0e34070.jpg
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Тошкент шаҳри жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида февраль воқеалари иштирокчиларидан бирига ҳукм чиқарилди.53 ёшли судланувчи Ж.Ю.нинг Тошкент шаҳрида 1999 йил 16 февраль куни амалга оширилган воқеаларга алоқадорлиги ўз исботини топган. У Жиноят кодексининг “терроризм”, “конституциявий тузумига тажовуз қилиш”, “қўпорувчилик”, “диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш” каби моддаларда назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.Суд унга узил-кесил ўташ учун 20 йил қамоқ жазосини тайинлаган.Эслатиб ўтамиз, февраль воқеаларининг бу иштирокчисини Давлат хавфсизлик ходимлари ўтган йил сентябрида хорижда қўлга олиб, Ўзбекистонга олиб келган эди. У 23 йилдан буён қидирувда бўлган.Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик БААда қўлга олинди – у қўпорувчиликда айбланмоқда1999 йил 16 февраль куни эрталаб Тошкентда бир соат ичида бир қатор кучли портлашлар содир бўлган эди. Расмий маълумотларга кўра, 13 киши вафот этган, 100 дан ортиқ киши эса жароҳат олган. Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов теракт диний экстремистлар томонидан уюштирилгани, уларнинг мақсадларидан бири унинг ҳаётига суиқасд уюштиришдан иборат бўлганини таъкидлаган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/14/20983031_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_0cc322e10afd39dfd6d7f4af26dd45ab.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент февраль воқеалари 1999 йил 16 февраль теракт портлаш терроризм
тошкент февраль воқеалари 1999 йил 16 февраль теракт портлаш терроризм
Тошкентда февраль воқеалари иштирокчиларидан бирига ҳукм чиқарилди
17:49 23.02.2022 (янгиланди: 17:56 23.02.2022) 53 ёшли судланувчи ЖКнинг 7 та моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Тошкент шаҳри жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида февраль воқеалари иштирокчиларидан бирига
ҳукм чиқарилди. 53 ёшли судланувчи Ж.Ю.нинг Тошкент шаҳрида 1999 йил 16 февраль куни амалга оширилган воқеаларга алоқадорлиги ўз исботини топган.
У Жиноят кодексининг “терроризм”, “конституциявий тузумига тажовуз қилиш”, “қўпорувчилик”, “диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш” каби моддаларда назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.
Суд унга узил-кесил ўташ учун 20 йил қамоқ жазосини тайинлаган.
Эслатиб ўтамиз, февраль воқеаларининг бу иштирокчисини Давлат хавфсизлик ходимлари ўтган йил сентябрида хорижда қўлга олиб, Ўзбекистонга
олиб келган эди. У 23 йилдан буён қидирувда бўлган.
1999 йил 16 февраль куни эрталаб Тошкентда бир соат ичида бир қатор кучли портлашлар содир бўлган эди. Расмий маълумотларга кўра, 13 киши вафот этган, 100 дан ортиқ киши эса жароҳат олган. Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов теракт диний экстремистлар томонидан уюштирилгани, уларнинг мақсадларидан бири унинг ҳаётига суиқасд уюштиришдан иборат бўлганини таъкидлаган эди.