https://sputniknews.uz/20220223/tadbirkorlarga-subsidiya-beriladi-22929145.html
Тадбиркорларга субсидия берилади
Тадбиркорларга субсидия берилади
Sputnik Ўзбекистон
Томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорларга субсидия берилади. Ҳукуматнинг 2022 йил 21 февралдаги 81-сонли қарори билан тасдиқланган низомда кўзда тутилган.
2022-02-23T18:22+0500
2022-02-23T18:22+0500
2022-02-23T18:22+0500
иқтисод
субсидия
тадбиркор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/75/14177500_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_2a6e2e680f25ef7375ecdc1f019670d6.jpg
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорларга субсидия берилади. Ҳукуматнинг 2022 йил 21 февралдаги 81-сонли қарори билан тасдиқланган низомда кўзда тутилган.Бунда талабгорлар ҳар йили 1 апрелгача ЯИДХП (my.gov.uz) ёки “Агросубсидия” АТ орқали электрон ариза тақдим этади.Аризага кооперация асосида иш ташкил этилганлигини тасдиқловчи туман фермерлар кенгаши ва туман ҳокими ёрдамчиси тавсияномаси илова қилинади.Туман фермерлар кенгаши молия бўлими билан бирга 5 иш кунида ариза ва ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини, талабгорларнинг молиявий ҳолатини жойига чиққан ҳолда ўрганади.Ҳар йили 15 апрелгача талабгорларнинг манзилли рўйхати шакллантирилиб, республика ишчи гуруҳига тақдим қилинади.Ҳар йили 20 апрелгача субсидия ажратишга кўмаклашувчи республика ишчи гуруҳи ҳудудлар ва туманлар кесимидаги манзилли рўйхатни таҳлил қилиб, умумлаштиради.Субсидия объекти харид қилингандан сўнг манзилли рўйхатга киритилган талабгорлар субсидия олиш бўйича аризани зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда ЯИДХП ёки “Агросубсидия” АТ орқали электрон шаклда юборади.Ариза келиб тушган кундан бошлаб 5 иш кунида талабгорларнинг субсидия объекти жойига чиқиб ўрганилиб, хулоса расмийлаштирилади.Парранда гўшти ишлаб чиқарувчиларига қўшимча субсидия бериладиТалабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосалар ва маълумотлар3 иш кунида республика ишчи гуруҳига тақдим этилади.Сўнгра республика ишчи гуруҳи 5 иш кунида хулоса ва маълумотларни ўрганиб чиқади. Заруратга кўра талабгорларнинг таклифларини жойига чиққан ҳолда ўрганади. 3 иш кунида субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаларни расмийлаштиради.Томорқа ер эгаларига кредит ажратиладиФермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси хулоса келиб тушган кундан бошлаб 3 иш кунидаталабгорлар билан шартнома тузади.Шартнома имзолангандан 3 иш кунида субсидия талабгорларнинг банкдаги асосий ҳисобварақларига “UzASBO” дастурий мажмуи орқали ўтказиб берилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/75/14177500_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_45699303930fb552403bcf3ec0853fd0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тадбиркорлар субсидия субсидия олиш
тадбиркорлар субсидия субсидия олиш
Тадбиркорларга субсидия берилади
Томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорларга 2026 йил 1 январгача 150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган субсидия берилади.
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорларга субсидия берилади. Ҳукуматнинг 2022 йил 21 февралдаги 81-сонли қарори билан тасдиқланган низомда
кўзда тутилган. Низомга кўра, томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорларга 2026 йил 1 январгача омборхоналарни жиҳозлаш харажатларининг 30 фоизи, бироқ 150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия берилади.
Бунда талабгорлар ҳар йили 1 апрелгача ЯИДХП (my.gov.uz) ёки “Агросубсидия” АТ орқали электрон ариза тақдим этади.
Аризага кооперация асосида иш ташкил этилганлигини тасдиқловчи туман фермерлар кенгаши ва туман ҳокими ёрдамчиси тавсияномаси илова қилинади.
Туман фермерлар кенгаши молия бўлими билан бирга 5 иш кунида ариза ва ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини, талабгорларнинг молиявий ҳолатини жойига чиққан ҳолда ўрганади.
Ҳар йили 15 апрелгача талабгорларнинг манзилли рўйхати шакллантирилиб, республика ишчи гуруҳига тақдим қилинади.
Ҳар йили 20 апрелгача субсидия ажратишга кўмаклашувчи республика ишчи гуруҳи ҳудудлар ва туманлар кесимидаги манзилли рўйхатни таҳлил қилиб, умумлаштиради.
Субсидия объекти харид қилингандан сўнг манзилли рўйхатга киритилган талабгорлар субсидия олиш бўйича аризани зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда ЯИДХП ёки “Агросубсидия” АТ орқали электрон шаклда юборади.
Ариза келиб тушган кундан бошлаб 5 иш кунида талабгорларнинг субсидия объекти жойига чиқиб ўрганилиб, хулоса расмийлаштирилади.
Талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосалар ва маълумотлар3 иш кунида республика ишчи гуруҳига тақдим этилади.
Сўнгра республика ишчи гуруҳи 5 иш кунида хулоса ва маълумотларни ўрганиб чиқади. Заруратга кўра талабгорларнинг таклифларини жойига чиққан ҳолда ўрганади. 3 иш кунида субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаларни расмийлаштиради.
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси хулоса келиб тушган кундан бошлаб 3 иш кунидаталабгорлар билан шартнома тузади.
Шартнома имзолангандан 3 иш кунида субсидия талабгорларнинг банкдаги асосий ҳисобварақларига “UzASBO” дастурий мажмуи орқали ўтказиб берилади.