Ўзбекистоннинг конституциявий тузумига тажовуз қилишда гумон қилинган гуруҳ қўлга олинди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишНаручники
Наручники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2022
Oбуна бўлиш
Самарқандда фуқаро ижтимоий тармоқларда виртуал ҳалқа тузиб, террористик ташкилот ғояларини тарқатган. У кўрсатмаларни четдан олган.
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида тақиқланган “Ҳизб ут-Таҳрир” террористик ташкилоти тарафдорлари қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
ДХХ ўтказган тезкор тадбирда Пастдарғомда яшовчи А.О. бошчилигидаги саккиз киши ижтимоий тармоқларда виртуал ҳалқа тузиб, “Ҳизб ут-Таҳрир” ғоялари билан йўғрилган материалларни мунтазам тарқатиб, муҳокама қилиб келганликлари аниқланган.
Гуруҳ етакчиси А.О. интернет орқали ташкилотнинг ғоявий раҳнамоларидан бири Қирғизистон фуқароси Маҳмуджон Холдаров (лақаби Маҳмуд Абдулмўмин) билан боғланиб, унинг кўрсатмалари билан иш олиб борган.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида экстремистик ташкилотларга алоқадор 24 киши қўлга олинди.
Ҳозир улар қўлга олинган. Гуруҳ аъзоларига нисбатан ЖКнинг 159-моддаси 1-қисми (Ўзбекистоннинг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 244.1-моддаси 3-қисми (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0