Ўзбекистонда электромобиллар учун “қуёш” қувватлаш қурилмаси яратилмоқда

© Depositphotos.com / NewAfricaЗарядка электрокаров
Зарядка электрокаров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2022
Oбуна бўлиш
Бу билан республикада ўрнатилган ҳар бир тизим йилига 32 минг кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқариб, 950 та электромобилларни қувватлаш имконияти яратилади.
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Ўзбекистонда қуёш технологияларини қўллаган ҳолда электромобилларни юқори тезликда қувватловчи қурилмалар яратилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.
Бу иш билан Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти мутахассислари шуғуланишмоқда.
“Ўзбекистон иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда энергия сақлаш тизимига эга бўлган қуёш фотоэлектр тизими орқали маҳаллий электр тармоғи билан параллел ҳолда ишлайдиган электромобилларни тез зарядлаш қурилмаси ишлаб чиқилмоқда ва барча ҳудудларда жорий этилади” – дейилган хабарда.
Таъкидланишича, бунинг натижасида республикада ўрнатилган ҳар бир тизим йилига 32 минг кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқариб, 950 та электромобилларни қувватлаш имконияти яратилади. 11,2 минг куб метр табиий газ тежалиб, атмосферага 19,8 тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.
UzAuto Хитой билан ҳамкорликда электромобиллар ишлаб чиқариши мумкин
Эслатиб ўтамиз, жорий йилда мамлакатда электромобилларни қувватлантириш станциялари тармоғини яратиш ва ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиши хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0