https://sputniknews.uz/20220223/ozbekiston-afgonistonga-taklif-bilan-chiqdi-22924508.html
Ўзбекистон Афғонистонга таклиф билан чиқди
Ўзбекистон Афғонистонга таклиф билан чиқди
Sputnik Ўзбекистон
Кобулда бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари ўринбосари Абдул Салом Ҳанафий билан учрашди.
2022-02-23T14:18+0500
2022-02-23T14:18+0500
2022-02-23T14:18+0500
сиёсат
сардор умурзаков
афғонистон
толибон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/17/22924472_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_49e9003c93f618da786bd6b671b3885e.jpg
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Ўзбекистон Афғонистонга “Термиз” халқаро савдо марказининг имкониятларидан фойдаланиш таклиф қилди. Бу таклиф Кобулда бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковнинг Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари ўринбосари Абдул Салом Ҳанафий билан учрашувида билдирилди.Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажмини ошириш, савдо ва транспорт тўсиқларини бартараф этиш бўйича биринчи даражали вазифалар кўриб чиқилди.Афғон томони Ўзбекистоннинг Афғонистонда минтақа давлатларининг транспорт ва транзит салоҳиятини оширишга қаратилган қўшма инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.Хусусан, Афғонистон ҳудуди орқали ўтиб кетаётган транспорт воситалари ва юкларнинг ҳаракатланиши учун ўзаро мақбул шароитларни ишлаб чиқиш, муқобил транспорт йўналишларини жорий этиш ҳисобига мамлакатнинг транзит имкониятларини ошириш бўйича биргаликда иш олиб боришга келишиб олинди.Аввалроқ Сардор Умурзаков Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари вазифасини бажарувчи Мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд билан Ўзбекистон-Афғонистон ҳамкорлигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилгани хабар қилинган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/17/22924472_160:0:1120:720_1920x0_80_0_0_4077befa9f9ff0fd980276612ffddf87.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон афғонистон кобул сардор умурзаков абдул салом ҳанафий ҳамкорлик
ўзбекистон афғонистон кобул сардор умурзаков абдул салом ҳанафий ҳамкорлик
Ўзбекистон Афғонистонга таклиф билан чиқди
Сардор Умурзаков Кобулда Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари ўринбосари Абдул Салом Ҳанафий билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Ўзбекистон Афғонистонга “Термиз” халқаро савдо марказининг имкониятларидан фойдаланиш таклиф қилди. Бу таклиф Кобулда бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковнинг Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари ўринбосари Абдул Салом Ҳанафий билан
учрашувида билдирилди. Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажмини ошириш, савдо ва транспорт тўсиқларини бартараф этиш бўйича биринчи даражали вазифалар кўриб чиқилди.
“Шу нуқтаи назардан ўз ҳудудида логистика маркази, ишлаб чиқариш ва сақлаш объектлари, маҳсулотларни сотиш пунктлари ва зарур инфратузилмани бирлаштирган "Термиз" халқаро савдо марказининг имкониятларидан фойдаланиш таклиф қилинди”, - дейилган хабарда.
Афғон томони Ўзбекистоннинг Афғонистонда минтақа давлатларининг транспорт ва транзит салоҳиятини оширишга қаратилган қўшма инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Хусусан, Афғонистон ҳудуди орқали ўтиб кетаётган транспорт воситалари ва юкларнинг ҳаракатланиши учун ўзаро мақбул шароитларни ишлаб чиқиш, муқобил транспорт йўналишларини жорий этиш ҳисобига мамлакатнинг транзит имкониятларини ошириш бўйича биргаликда иш олиб боришга келишиб олинди.
Аввалроқ Сардор Умурзаков Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари вазифасини бажарувчи Мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд билан Ўзбекистон-Афғонистон ҳамкорлигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилгани
хабар қилинган эди.