https://sputniknews.uz/20220223/mirziyoev-22927395.html
“Аччиқ, асосли, манфаатли гапларни айтинглар”: Мирзиёев мўйноқликлар билан учрашувда
“Аччиқ, асосли, манфаатли гапларни айтинглар”: Мирзиёев мўйноқликлар билан учрашувда
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев: Самолёт келгани бежиз эмас. Энди маҳсулотларни ташиш осонлашади. Шунинг учун сизлардан илтимосим: аччиқ, асосли, манфаатли гапларни айтинглар. Биргаликда яқин икки йилга аниқ режаларни белгилаб олишимиз керак
2022-02-23T17:18+0500
2022-02-23T17:18+0500
2022-02-23T17:18+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
мўйноқ тумани
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/17/22927366_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_87a009baf7adea6ef7a91cdaa21cfccb.jpg
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Мўйноққа ташрифи чоғида ёши улуғлар, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар билан учрашди.Ташрифдаги яна бир янгилик - Оролбўйини биргаликда ривожлантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси туманлари муайян вилоятларга бириктирилган. Давлат раҳбари бунинг сабаби ва аҳамиятини тушунтириб берди.“Оролбўйида аҳвол ёмон деб кўпчилик гапиради. Лекин ҳамма ҳам бу ерга келиб кўрмаган. Оролнинг ҳавосидан нафас олиши, шароитни кўриб, адолатли баҳо бериши учун бу ерга бутун республикадан раҳбарларни юбордим. Қорақалпоғистон ривожига катта маблағ йўналтирамиз”, - деди Мирзиёев.Давлат раҳбари Мўйноқдаги долзарб масалалар, келгуси ишлар бўйича аҳоли фикрини сўради.Жамоатчилик вакиллари ҳудуддаги муҳим масалалар бўйича ўз таклифларини билдирди. Президент уларни қўллаб-қувватлаб, мутасаддиларга топшириқлар берди. Қишлоқ хўжалиги тармоқлари билан бирга хизмат турларини кенгайтириш, хусусан, кўнгилочар ўйинлар учун солиқ имтиёзлари бериш зарурлигини таъкидлади.Президент: шифокорлар пойтахтдан Қорақалпоғистонга келиб ишласа, 100 фоиз устама тўлаймизМўйноқ туманига Тошкент вилояти бириктирилган. Учрашувда ушбу вилоят тадбиркорлари Мўйноқ туманида амалга ошириладиган ишлар ҳақида аҳоли вакиллари олдида тақдимот ўтказишди. Бу ерда истироҳат боғи қурилади, қўшимча қувур тортиб келинади. Кексалар санаторий, болалар оромгоҳларга юборилади.
мўйноқ тумани
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/17/22927366_107:0:1244:853_1920x0_80_0_0_8154dc67e0aaacf966b78344ec2ccaf8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев мўйноқ учрашув
шавкат мирзиёев мўйноқ учрашув
“Аччиқ, асосли, манфаатли гапларни айтинглар”: Мирзиёев мўйноқликлар билан учрашувда
Президент мўйноқликларнинг таклифларини тинглаб, мутасаддиларга топшириқлар берди.
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Мўйноққа ташрифи чоғида ёши улуғлар, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар билан учрашди.
Ташрифдаги яна бир янгилик - Оролбўйини биргаликда ривожлантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси туманлари муайян вилоятларга бириктирилган. Давлат раҳбари бунинг сабаби ва аҳамиятини тушунтириб берди.
“Оролбўйида аҳвол ёмон деб кўпчилик гапиради. Лекин ҳамма ҳам бу ерга келиб кўрмаган. Оролнинг ҳавосидан нафас олиши, шароитни кўриб, адолатли баҳо бериши учун бу ерга бутун республикадан раҳбарларни юбордим. Қорақалпоғистон ривожига катта маблағ йўналтирамиз”, - деди Мирзиёев.
Давлат раҳбари Мўйноқдаги долзарб масалалар, келгуси ишлар бўйича аҳоли фикрини сўради.
"Бу ерда қийинчиликларда тобланган, меҳнаткаш одамлар яшайди. Фақат уларга ишлаш учун шароит яратиб беришимиз керак. Лекин қандай корхона қурамиз? Нима ишлаб чиқарамиз? Унинг бозори нима бўлади? Самолёт келгани бежиз эмас. Энди маҳсулотларни ташиш осонлашади. Шунинг учун сизлардан илтимосим: аччиқ, асосли, манфаатли гапларни айтинглар. Биргаликда яқин икки йилга аниқ режаларни белгилаб олишимиз керак”, - деди президент.
Жамоатчилик вакиллари ҳудуддаги муҳим масалалар бўйича ўз таклифларини билдирди. Президент уларни қўллаб-қувватлаб, мутасаддиларга топшириқлар берди. Қишлоқ хўжалиги тармоқлари билан бирга хизмат турларини кенгайтириш, хусусан, кўнгилочар ўйинлар учун солиқ имтиёзлари бериш зарурлигини таъкидлади.
Мўйноқ туманига Тошкент вилояти бириктирилган. Учрашувда ушбу вилоят тадбиркорлари Мўйноқ туманида амалга ошириладиган ишлар ҳақида аҳоли вакиллари олдида тақдимот ўтказишди. Бу ерда истироҳат боғи қурилади, қўшимча қувур тортиб келинади. Кексалар санаторий, болалар оромгоҳларга юборилади.