Айрим фаолият турларига онлайн лицензия берилади

Ноутбук - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2022
Oбуна бўлиш
1 мартдан 28 та турдаги фаолият учун лицензияни “Лицензия” ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали олиш мумкин.
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Ҳукумат 21 февраль куни махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартибини тасдиқлади.
1 мартдан лицензия олиш талаб қилинадиган айрим фаолият учун лицензияни онлайн - “Лицензия” ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП my.gov.uz) орқали олиш мумкин.
Рўйхатга 28 та фаолият, жумладан, қуйидагилар кириритилган:
нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш;
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асраш,
туризм фаолияти;
хусусий бандлик агентликларининг Ўзбекистондан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолият;
дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш ва бошқа фаолиятлар.
Талабгор лицензия олиш учун ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни “Лицензия” АТ ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.
Аризалар “Лицензия” АТ ёки ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатьи назар ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Аризага киритилган маълумотлар “Лицензия” АТ орқали идоралараро ҳамкорлик тизимларида мавжуд маълумотлар асосида дастлабки тарзда автоматик равишда таққосланади ва текширилади.
Йиғим тўланганидан сўнг ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар “Лицензия” АТ ёки ЯИДХП орқали автоматик тарзда лицензияловчи органга юборилади.
Лицензияловчи орган лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни “Лицензия” АТ орқали қабул қилади.
Қарор “Лицензия” АТ орқали реал вақт режимида автоматик тарзда талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади.
Лицензияловчи орган аризани ўз муддатида кўриб чиқиб талабгорга лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, талабгор бу ҳақида лицензияловчи органни “Лицензия” АТ ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда хабардор қилган ҳолда лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.
Лицензия беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
лицензия берилиши учун зарур бўлган ҳужжатларнинг талабгор томонидан тўлиқ тақдим этилмаганлиги;
талабгорнинг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ эмаслиги;
талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ёлғон ёки нотўғри
маълумотларнинг мавжудлиги;
ўрганишлар, тадқиқотлар, текширишлар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашларнинг якунлари бўйича асосланган салбий хулоса олинганлиги.
Бошқа асосларга кўра, шу жумладан, лицензия бериш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Биринчи январдан бошлаб талаб қилинмайдиган ҳужжатлар рўйхати
Янгиликлар лентаси
0