https://sputniknews.uz/20220222/yotalni-davolashda-yol-qoyiladigan-xatolar-22858797.html
Йўтални даволашда йўл қўйиладиган хатолар
Йўтални даволашда йўл қўйиладиган хатолар
Sputnik Ўзбекистон
Ҳарорат кўтарилишисиз ўтган йўтални ҳар доим ҳам одамлар жиддий қабул қилишмайди. Бироқ, даволашда ўзбошимчаликка йўл қўйиш жиддий муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.
2022-02-22T06:18+0500
2022-02-22T06:18+0500
2022-02-22T06:18+0500
бу қизиқ
шифокорлар тавсияси
ўткир респиратор вирусли инфекция (ўрви)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/14/22858767_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_6a219235d8cb9a4dbdf0a31c6bb5a226.jpg
Ҳарорат кўтарилишисиз ўтган йўтални ҳар доим ҳам одамлар жиддий қабул қилишмайди. Бироқ, даволашда ўзбошимчаликка йўл қўйиш жиддий муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда Sputnik радиосига олий тоифали терапевт шифокор Александра Кожевникова маълум қилди.Кўпчилик инсонлар йўтални оддий шамоллаш туфайли келиб чиққан деб ўйлашади ва шифокор тавсиясисиз балғам кўчирувчи дорилар билан даволанишга киришиб кетишади. Кожевникованинг сўзларига кўра, бу йўтални даволашда энг кўп йўл қўйиладиган хатодир.Агар йўтал иситма ёки бошқа касаллик белгилари билан келмаса, баъзи одамлар мутахассисга мурожаат қилиш керак эмас деб ўйлашади. Касалликка тўғри ташхисни фақат шифокоргина қўйиши мумкин.Йўтал COVID-19 ёки ЎРВИ каби инфекцион касалликлар билан келганда беморлар яна бир кенг тарқалган хатога йўл қўйишади, яъни антибактериал дориларни шифокор рецептисиз қабул қилишади. Аммо тиббий маълумотсиз маълум вазиятга мос келадиган антибиотикни танлаш ва унинг оптимал дозасини белгилаш мумкин эмас.“Антибактериал препаратлар ҳар доим ҳам зарарсиз препаратлар эмас. Уларнинг ҳар бири ўз кўрсатмаларига, қарши кўрсатмаларига, маълум дозалари ва даволаш муддатларига эга. Барча одамлар ҳам буни билмайди ва эшитган, кўрган дорисини сотиб олиб даволанаверади. Дори нотўғри танланганда шунчаки таъсир қилмаслиги, балки иммунитетни тушириб юборадиган даражада ножўя таъсир қилиши мумкин”, - дейди Александра Кожевникова.ЎРВИ билан касалланганда қандай дориларни бир вақтда ичиш мумкин эмас?“Коронавирусга чалинмаслик ёки унинг енгил шаклини ўтказишнинг эса биргина ягонак йўли бор шу ҳам бўлса вакцинадир”, - дея хулоса қилди у.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/14/22858767_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_ae608f32a3d743e42b06b578868645f2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
йўтални даволаш уйда даволаш усуллари йўталдан халос бўлиш уй шароитида
йўтални даволаш уйда даволаш усуллари йўталдан халос бўлиш уй шароитида
Йўтални даволашда йўл қўйиладиган хатолар
Шифокор Кожевникова: одамлар йўтални мустақил даволашда одатда иккита хатога йўл қўйишади.
Ҳарорат кўтарилишисиз ўтган йўтални ҳар доим ҳам одамлар жиддий қабул қилишмайди. Бироқ, даволашда ўзбошимчаликка йўл қўйиш жиддий муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда Sputnik радиосига олий тоифали терапевт шифокор Александра Кожевникова маълум қилди.
Кўпчилик инсонлар йўтални оддий шамоллаш туфайли келиб чиққан деб ўйлашади ва шифокор тавсиясисиз балғам кўчирувчи дорилар билан даволанишга киришиб кетишади. Кожевникованинг сўзларига кўра, бу йўтални даволашда энг кўп йўл қўйиладиган хатодир.
Агар йўтал иситма ёки бошқа касаллик белгилари билан келмаса, баъзи одамлар мутахассисга мурожаат қилиш керак эмас деб ўйлашади. Касалликка тўғри ташхисни фақат шифокоргина қўйиши мумкин.
“Йўтал ҳар доим нафас йўллари инфекцияси билан пайдо бўлавермайди. Бу бошқа патологиялар белгиси бўлиши мумкин. Шунинг учун балғам ҳайдовчи дорилар таъсир қилмаслиги ёки ножўя таъсир қилиши мумкин. Йўтални даволашга киришишдан олдин унинг сабабини аниқлаш лозим”, - дейди Кожевникова.
Йўтал COVID-19 ёки ЎРВИ каби инфекцион касалликлар билан келганда беморлар яна бир кенг тарқалган хатога йўл қўйишади, яъни антибактериал дориларни шифокор рецептисиз қабул қилишади. Аммо тиббий маълумотсиз маълум вазиятга мос келадиган антибиотикни танлаш ва унинг оптимал дозасини белгилаш мумкин эмас.
“Антибактериал препаратлар ҳар доим ҳам зарарсиз препаратлар эмас. Уларнинг ҳар бири ўз кўрсатмаларига, қарши кўрсатмаларига, маълум дозалари ва даволаш муддатларига эга. Барча одамлар ҳам буни билмайди ва эшитган, кўрган дорисини сотиб олиб даволанаверади. Дори нотўғри танланганда шунчаки таъсир қилмаслиги, балки иммунитетни тушириб юборадиган даражада ножўя таъсир қилиши мумкин”, - дейди Александра Кожевникова.
“Коронавирусга чалинмаслик ёки унинг енгил шаклини ўтказишнинг эса биргина ягонак йўли бор шу ҳам бўлса вакцинадир”, - дея хулоса қилди у.