"Ғарб - ёлғончи": Мария Захарова ДХР ва ЛХРни тан олиш ҳақида

© Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишОфициальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова
Официальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.02.2022
Oбуна бўлиш
Захарова: Ғарб сиёсатчилари Донбассда ҳеч қандай муаммо йўқ деб ҳисоблайди, мен эса уларга қарата – ҳеч бўлмаса бир марта келиб ҳаммасини ўз кўзингиз билан кўринг дегим келади.
ТОШКЕНТ, 22 фев – Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова Россия томонидан ДХР ва ЛХРни тан олиш борасида ўз фикрини билдирди. “КП” мақоласи асосида.
- Мария Владимировна, Ғарб ушбу хабарга қандай реакция билдирмоқда?
- Келинг ҳозир уларга гап бермайлик. Улар нима дегани ва келажакда нима дейишини биз олдиндан яхши билардик. Бу биз учун янгилик эмас. Менимча сўнгги икки ой бу борада жуда намунали бўлди. У томонда ёлғон гапиришган ва келажакда ҳам ёлғон гапиришади.
- Ахир улар Донбассни тан олиш ортидан уларни Россияга қўшиб олинишидан хавотирда. Ғарбда ушбу туфайли уруш бошланиши мумкин деб ҳисоблашади...
- Мен буни эшитишни ҳам истамаган бўлардим, лекин сизга буни гапиришни таъқиқлай олмайман. Лекин ҳар бир инсонда хавфсиз ва муносиб яшаш ҳуқуқи бўлиши керак. У ерда 8 йилдан бери уруш давом этмоқда. Буни кўрмаслик тан олмаслик мумкин эмас.
Ғарбнинг англо-сакс сиёсатчилари эса Донбассда содир бўлган геноцидни ёлғон ва “кулгули” деб ҳисоблайди. Уларнинг фикрича умуман у ерда ҳеч қандай муаммо йўқ. Шу ерда мен уларга қарата – ҳеч бўлмаса бир марта Донбассга келиб ҳаммасини ўз кўзингиз билан кўринг дегим келади. Агар сиз келишни истамасангиз – демак буни атайлаб қилаяпсиз, ҳақиқатда нима бўлаётганини билмаслик учун. Аслида сизнинг разведкангиз у ерда аслида нима бўлаётганини сизга айтиб турибди. Шуни учун ҳам сиз у ерга бормайсиз.
Ахир бирорта ҳам йирик ғарбий оммавий ахборот воситаси у ерга ўз корреспондентларини юбормади-ку. Жуда кам ҳолларда, Украина назорати остида бўлган, чегаранинг нариги томонидан репортажлар намойиш қилинди.
Биз Германия ва АҚШга у ерда содир этилган оммавий қатллар ва шафқатсизликлар ҳақида тўлиқ маълумот юборганмиз. Биз буни кенг оммага тарқатмаганимизнинг сабаби – у ерда даҳшатли кадрлар бор эди. Ҳеч бир платформа буни бир дақақадан ортиқ намойиш қила олмайди!
Биз буларни Псакининг навбатдаги ноўрин баёнотларидан сўнг АҚШ Давлат Департаментига берганмиз. Шундан кейин ҳам Блинкен “Россияннг у ерда геноцид бўлаяпти деган баёнотларига ишониб бўлмайди” деб чиққан.
Шундай экан улардан яна нимани кутиш мумкин? Улар Донбассда аслида нима бўлаётганини билишни, буни қайд этишни истамайди ҳам.
Улар баланд минбарлардан туриб, Афғонистондаги аёллар ва қизлар ҳуқуқлари муаммолари, Мьянмадаги вазият, Дарфуа муаммосининг нозик томонлари, Судандаги вазият тўғрисида жой куйдириб гапиришади-ю, лекин шундок тумшуғининг остида Европа қитъасида, ўзини ишониб Ғарбга топширган ҳудудларда содир бўлаётган воқеаларга мутлақ бефарқ бўлиб қолаётгани ҳайратга солади.
Биз 2014 йилдан буён ўзимизнинг либерал диктатура босими остида яшаяпмиз. Улар бизнинг гоҳ у гоҳ бу камчиллигимизга бармоқ тираб, айбимизни қидиришади. У ерда нечта бола қурбон бўлганини ҳеч ким билмайди. Юқори қадриятлар ҳақида баланд минбарлардар туриб гапираётган “инсонпарварлар” ҳеч бўлмаса бир марта у ерга бориб ҳаммасини ўз кўзингиз билан кўриб келинг. У ерга борганлар бефарқ бўлиб қола олмайди.
- Владимир Путин ва Жо Байденнинг париждаги учрашуви эълон қилинган эди. У амалга ошадими?
- Мен бунга изоҳ беришга ҳаққим йўқ. Буни Кремль ҳал қилади. Умуман буни тахмин қилиб бўлмайди.
Биз учун энг мураккаб бўлган вақтларда, бизга ёлғон ва туҳматлар ёғилганда ҳам биз диалог, музокаралар тарафдори бўлганмиз. Мана бир неча ойдан буён биз Украинага “фаол бостириб кирмоқдамиз”. ОАВлар Россия бугун бостириб киради, эртага, йўқ энди ҳозир каби хабарларни тўхтовсиз босиб чиқараяпти. Хўш, бирор нима содир бўлдими?
Шунча вақт давомида биз бирор маротаба бирор кишига музокаралар ўтказишга рад жавобини бердикми? Ёки бирор давлатга музокараларда воситачи бўлишга рад жавоби бердими? – йўқ. Биз ҳар доим бунинг тарафдори бўлганмиз!
Янгиликлар лентаси
0